Қарз олувчининг даромадлари қандай аниқланади: фоизсиз қарзни қайтариш чоғида бир йўла, ҳар чоракда ёки йил охирида?
– Фоизсиз қарз олинганда қарз олувчининг даромади уни олиш санасидаги Марказий банк томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (Солиқ кодексининг 135-моддаси). Ушбу даромад бошқа даромад ҳисобланади ва унга юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи солинади (Солиқ кодексининг 128-моддаси, 132-моддаси 14-банди).
МИСОЛ. Фоизсиз қарз – 100 млн сўм олинди. Уни олиш санасида қайта молиялаштириш ставкаси йиллик 16%ни ташкил этади, яъни йиллик фоизли даромад суммаси 16 млн сўмга тенг.
Кунлик фоизли даромад суммаси 43 835,62 сўмни ташкил этади (100 000 000 х 16%) / 365.
Даромад ҳар куни, ҳар ой ҳисобланиши мумкин, камида ҳар чоракда ҳисобланиши керак, сабаби фойда солиғи бўйича ҳисобот даври чорак ҳисобланади.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.