Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 18 / Божхона

Хайрият, «дори» беморгача етиб бормади

 

Дори-дармон ва тиббиёт буюмлари қўлбола усулда, «ёввойи» тарзда ташиладиган нарса эмас – уларнинг логистикаси махсус ёндашувни талаб қилади. Божхоначилар Самарқанд вилояти Булунғур туманида ўтказган тезкор тадбирда З.Х. бошқарувидаги «Нексия» автомашинаси кўздан кечирилди: маълум бўлишича, автоуловда муқаддам қўшни давлатдан айланма йўллар орқали Навоий вилоятига олиб келинган 10,6 минг донадан ортиқ дори воситалари ва 64 дона электр ҳисоблагичлар бор экан.

 

Мазкур автоулов билан биргаликда Тошкент шаҳри томон ҳаракатланаётган М.Қ. бошқарувидаги яна бир «Нексия» автомашинаси ҳам тезкор кузатувга олинди. Автомашинадаги юклар Зангиота туманидаги хонадонлардан бирига туширилаётган вақтда давлат божхона хизмати органлари ходимларини кўриб қолган шахс дарров рулга ўтириб, қочишга уринади. Кейин маълум бўлишича, у бекорга қочишга уринмаган экан. Юклар туширилаётган хонадон кўздан кечирилганда бу ерда ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 1 081 дона дори воситалари, 330 кг мис, 49 дона электр ҳисоблагичлар борлиги аниқланди.

«Бузоқнинг югургани сомонхонагача» деганларидек, халқимиз саломатлигидан кўра кўпроқ ўзининг жиғилдонини ўйлаган бу шахс тезкор тадбир давомида Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Унинг бошқарувидаги автомашина кўздан кечирилганда, у ерда ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 14 685 дона тиббиёт буюмлари ва дори воситалари, алкоголли ичимликлар учун мўлжалланган 400 минг дона қалбаки акциз маркалари, 830 дона болалар сўрғичи ва 36 дона электр ҳисоблагичлар борлиги аниқланди.

Юқоридаги тезкор тадбир натижасида умумий қиймати қарийб 1,9 млрд сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган товар-моддий бойликларнинг ички ҳудудда ноқонуний айланиши олди олинди.

«Наманган-Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган Х.Ғ. бошқарувидаги юк автоулови Оҳангарон туманида тўхтатилганда М.Ю. томонидан олиб кетилаётган, муқаддам қўшни давлатдан айланма йўллар орқали олиб кирилган тахминан 1,5 млрд сўмлик 11,7 минг донадан ортиқ «Herbalife» брендига тегишли косметика воситалари, биологик фаол қўшимчалар ва бошқа хўжалик моллари борлиги аниқланди.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан фош этилган божхона қонунбузилиши ҳолатида эса «Саратов-Тошкент» халқаро йўналишидаги поезд йўловчиси Х.О.нинг қинғир қилмишлари фош этилди. Бу шахс хорижда ишлаб чиқарилган, жарроҳликда фойдаланиладиган қарийб 75 млн сўмлик уч минг дона «Кетгут» тиббиёт ипларини перронда ноқонуний тушириб қолдираётган вақтда тўхтатиб қолинган.

2019 йилнинг ўтган даври мобайнида давлат божхона хизмати органлари 210 та ҳуқуқбузарлик ҳолатида 9,5 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмлари ва дори воситаларини ашёвий далил сифатида олиб қўйишган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 187 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика