Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 18 / Божхона

«Карвон кўрдим...»

 

Юртимиз иқтисодий ривожланишида экспортнинг улушига жиддий эътибор берилаётгани туфайли бугунги кунда хорижга отланган автомобиллар «карвони»га тез-тез кўз тушади. Бу борада халқаро стандартларга мос божхона кўриги ва божхона расмийлаштируви ўтказилиб, мазкур тартиб-таомилларни қисқартириш учун автоматлаштирилган хавфни бошқариш тизими ҳам ишламоқда.

 

Сурхондарё вилоятида ўтган 2018 йилнинг биринчи чорагида жами 14,8 млн АҚШ долларига тенг 25,2 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган бўлса, жорий йилнинг биринчи чорагида 20,6 млн АҚШ долларилик 36,4 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди. Бу ўтган йилдагига нисбатан 39 фоизга кўпдир.

2018 йилнинг биринчи чорагида бир кунда чегара божхона постлари орқали ўртача 15-16 та мева-сабзавот маҳсулотлари юкланган автотранспорт воситаси ҳаракатланган бўлса, жорий йилнинг шу даврида мазкур кўрсаткич бир кунда 20-21 тага етди. Вилоятдаги божхона постлари кесимида таҳлил қилинса, ўтган йилнинг биринчи чорагида «Айритом» чегара божхона пости орқали 1 289 та, «Сариосиё» чегара божхона пости орқали 129 та юк автотранспорт воситаси ҳаракатланган бўлса, жорий йилнинг шу даврида тегишли равишда 1 635 та ва 192 та бўлган.

Экспортга йўналтирилган юк автотранспорт воситаларининг божхона чегаралари орқали ҳаракатланиши кун сайин ортиб бораётир. Шунга яраша чегара ўтказиш пунктларидаги тирбандликлар олдини олиш мақсадида божхона назоратининг замонавий техник воситалари базаси доимий янгиланмоқда.

Тадбиркор ва ҳайдовчилар учун ДБҚ томонидан яратилган яна бир қулайлик шуки, эндиликда www.customs.uz божхона расмий веб-сайтининг «Тадбиркорлар учун зарур маълумотлар» рукни орқали чегара божхона постларида навбатда турган автотранспорт воситалари сони, божхона юк декларацияларининг расмийлаштирувдаги ҳолати ва очиқ турдаги божхона омборлари бўйича онлайн маълумотлар олиш имконияти яратилган.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 1189 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика