1 |
ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база реализация қилинаётган товарларнинг қиймати асосида, унга ҚҚСни киритмаган ҳолда белгиланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси 1-қисми). Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган пайтда қолган товарлар, шу жумладан тайёр маҳсулотлар қийматига ҳам уларни реализация қилиш чоғида ҚҚС ҳисобланади.
2019 йил 1 январдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиш чоғида корхонангиз ТМЗ қолдиқлари, шунингдек тайёр маҳсулотлар қолдиқлари бўйича ҚҚС суммасини, агар уларнинг таннархига ҚҚС суммалари киритилган бўлса, ҳисобга олиш ҳуқуқига эга (Солиқ кодексининг 218-моддаси 6-қисми). Бунда Солиқ кодексининг 218-моддасида белгиланган талабларга риоя этиш зарур.
2 |
Кўчмас мулк қисмида мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинадиган база унинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати ҳисобланади. У ушбу мол-мулкнинг бошланғич (тикланиш) қиймати билан солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида белгиланган усуллардан фойдаланилган ҳолда ҳисоблаб чиқилган амортизация ҳажми ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади (Солиқ кодексининг 267-моддаси).
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ҳисоб-китобга (7-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1-илова «Солиқ солинадиган объектларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати (ўртача йиллик қиймати) ҳисоб-китоби»га мувофиқ кўчмас мулкнинг қолдиқ (баланс) қиймати Бухгалтерия баланси (асосий воситалар) (1-сон шакл, АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 010 ва 011-сатрлари фарқи сифатида белгиланади.
Бинобарин, ташкилотнинг асосий воситаси ҳисобланган кўчмас мулкка мол-мулк солиғи солинади. Сотиш учун квартиралар қурилиш ташкилоти учун асосий воситалар ҳисобланмайди. Унинг учун улар мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинадиган базага кирмайдиган тайёр маҳсулотлардир.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.