Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 18 / Солиқ солиш

Мол-мулкни қайтарган ҳолда ҳиссани камайтириш

 

Хусусий корхонанинг ягона муассиси омбордаги товарларни олиб, устав фондини камайтирмоқчи ёхуд уларни дивидендларни (барча солиқлар тўлангандан кейин қолган фойдани) тўлаш ҳисобига олмоқчи. ХК фаолияти – улгуржи савдо, соддалаштирилган ҚҚС – 6% тўлайди.

1. Дивидендлар товарлар билан тўланганда ёки устав капиталини камайтириш ҳисобига товарлар берилганда реализация юзага келадими?  

2. ХКда соддалаштирилган ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қандай оқибатлар бўлади?

3. Проводкалар қандай бўлиши керак?

 

1

Ҳа, устав фондини камайтириш ёки хусусий корхона мулкдорига фойда тўлаш ҳисобига товарларни бериш товарларни реализация қилиш дея эътироф этилади (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

 

2

ҚҚС солиш мақсадида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаганидан кейин қоладиган фойдани тўлаш ҳисобига ХК мулкдорига мол-мулкнинг берилиши товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти дея эътироф этилади (Солиқ кодексининг 199-моддаси 1-қисми 1-банди, 226-3-моддаси 1-қисми).

Юридик шахснинг муассиси муассислар таркибидан чиққанда (чиқиб кетганда) унга дастлабки ҳисса доирасида мол-мулкни бериш товарларни реализация қилиш обороти дея эътироф этилмайди (Солиқ кодексининг 199-моддаси 2-қисми 5-банди, 226-3-моддаси 1-қисми). Сизнинг ҳолатда эса муассис муассислар таркибидан чиқмаяпти, балки корхонанинг устав фондини камайтираяпти. Фикримизча, устав фондини камайтириш ҳисобига товарларни бериш товарларни реализация қилиш обороти ҳисобланади ва унга ҚҚС солинади.

Фойда солиғи солиш мақсадида фойда тўлаш ёки устав фондини камайтириш ҳисобига берилган товарларнинг қиймати реализация қилишдан тушум сифатида ҳисобга олинади ва жами даромадга киритилади.

Хусусий корхоналарда корхона мулкдори – жисмоний шахс солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қоладиган фойдани олиши мумкин, ушбу фойдага ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг ­179-моддаси 6-банди).

 

3

Устав фондини камайтириш ҳисобига муассисга мол-мулкнинг берилиши ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилади (Тартиб, 3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Бухгалтерия ҳисобида операциялар қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Тасдиқловчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Устав фондининг камайтирилиши акс эттирилди

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз» ёки 6640-«Устав фондини камайтириш бўйича муассислар олдидаги қарз» (ушбу счёт счётларнинг иш режасига киритилган бўлса)

 

Таъсис ҳужжатлари (ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган санада)

 

Устав фондини камайтириш ҳисобига товарлар берилди

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз» ёки 6640-«Устав фондини камайтириш бўйича муассислар олдидаги қарз»

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

Ҳисобварақ-фактура, юкхат

 

Бериладиган товарлар қийматига ҚҚС ҳисобланди

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз» ёки 6640-«Устав фондини камайтириш бўйича муассислар олдидаги қарз»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ҚҚС)»

 

Ҳисобварақ-фактура

 

Берилган товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

ХК мулкдорига тўланадиган фойда ҳисобланди

 

8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»

8720-«Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)»

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

ХК мулкдорининг қарори

 

ХК мулкдорига фойда тўлаш ҳисобига товарлар берилди

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

Ҳисобварақ-фактура, юкхат

 

Бериладиган товарлар қийматига ҚҚС ҳисобланди

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ҚҚС)»

 

Ҳисобварақ-фактура

 

Бериладиган товарлар таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1100 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика