Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 18 / Солиқ солиш

Тўланмаган дивидендлардан ЖШДС

 

2016 йилда корхона муассис-жисмоний шахсга (Ўзбекистон Республикаси резиденти) 2015 йил якунлари бўйича 121,43 млн сўм миқдорида дивидендлар, шу жумладан дивидендлардан ЖШДС – 12,143 млн сўм ҳисоблади. Молиявий аҳволи оғир эканлиги сабабли корхона 3 йил мобайнида муассисга дивидендларни тўлай олмади. Суд ишни кўриб чиқиш якунларига кўра суднинг ҳал қилув қарорини чиқариб, муассисга 91,4 млн сўм дивидендлар, 8,2 млн сўм пеня тўлаш, шунингдек тўланган 502 минг сўм миқдоридаги давлат божи ва почта харажатларини қоплаш мажбуриятини корхона зиммасига юклади.

1. Суднинг ҳал қилув қарорига кўра тўланадиган дивидендларга тузатиш киритилиши, пеня ҳисобланиши, шунингдек тўланган давлат божи ва почта харажатлари қопланишини қандай проводкалар билан акс эттириш мумкин?  

2. 2019 йилдаги дивидендларнинг қайси суммасидан ЖШДС ҳисобланади, 2015 йил билан солиштирганда солиқ бўйича юзага келган фарқ қандай акс эттирилади?

 

1

Тўланадиган дивидендларга тузатиш киритиш суммасига, пеня, қопланадиган давлат божи суммалари ва почта харажатларини ҳисоблаш бўйича қуйидаги бухгалтерия проводкалари берилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Тўланадиган дивидендлар суммаларига тузатиш киритилди

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

8720-«Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)»

 

Суднинг ҳал қилув қарорига кўра пеня ҳисобланди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6960-«Даъволар бўйича тўланадиган счётлар»

 

Суднинг ҳал қилув қарорига кўра тўланган, қопланадиган давлат божи ва почта харажатлари суммалари ҳисобланди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6960-«Даъволар бўйича тўланадиган счётлар»

 

 

2

2019 йилда дивидендлардан ЖШДСни суднинг ҳал қилув қарорига кўра тўланадиган дивидендлар суммасидан келиб чиқиб ҳисоблаш зарур. 2019 йилда солиқ ставкаси – 5% (Солиқ кодексининг 181-моддаси).

2016 йилда дивидендларни ҳисоблаш чоғида корхона дивидендлардан ЖШДС ҳисоблаган, бироқ дивидендлар тўланмаганлиги муносабати билан бюджетга солиқ тўламаган бўлса, бу суммага ҳам тузатиш киритиш зарур. Бунда қуйидаги бухгалтерия проводкаси берилади:

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» счётининг дебети

6610-«Тўланадиган дивидендлар» счётининг кредити.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1105 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика