Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 18 / Жавоб берамиз

Ходимлар учун тиббий суғурта: тўлаш ва ҳисобини юритиш

 

Ходимларга ихтиёрий тиббий суғурта расмийлаштирмоқчимиз.

Корхона ходимнинг тиббий суғуртаси учун тўлаган ҳақ қандай проводкалар билан акс эттирилади?

 

– Корхона тиббий суғурта суммасини ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш-қолмаслигига қараб проводкалар берилади.

 

1-вариант. Корхона ихтиёрий суғурта суммасини ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолмайди

Бу ҳолда харажатлар корхонанинг бошқа операцион харажатларига киритилади. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблашда, агар корхона унинг тўловчиси бўлса – бу чегирилмайдиган харажатлар (Солиқ кодексининг 147-моддаси 3-банди). ЯСТ тўловчиларда харажатлар суммаси солиқ солинадиган базани камайтирмайди (Солиқ кодексининг 355, 356-моддалари).

Юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб хизматлар ҳақини тўлаш жисмоний шахснинг ЖШДС солинадиган моддий наф тарзидаги даромади дея эътироф этилади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-қисми 1-банди). Моддий наф тарзидаги даромадларга ЯИТ ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг ­306-моддаси).

Жисмоний шахс фойдасига тиббий суғурта ҳақини тўлаш операциялари бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Ходим учун тиббий суғурта ҳақи тўлангани акс эттирилди (ариза ва буйруқ асосида)

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Корхонанинг тиббий суғурта ҳақини тўлаш харажатлари ва ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблар» (ушбу счёт счётларнинг иш режасига киритилган бўлса)

 

6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблар»

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобланди (жами даромад бўйича)

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ЖШДС)»

 

 

 

2-вариант. Тиббий суғурта қиймати ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолинса

Проводкалар қуйидагича бўлади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Ходим учун тиббий суғурта ҳақи тўлангани акс эттирилди (ариза ва буйруқ асосида)

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Ходимнинг қарзи иш ҳақидан ушлаб қолингани акс эттирилди

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1319 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика