Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 18 / Жавоб берамиз

Воситачидан ҳисобварақ-фактура

 

ЯСТ тўловчи корхона воситачилик шартномасига кўра маҳсулотни реализация қилиш учун берди. Воситачига берилган товарларни сотиш нархи ҚҚСсиз кўрсатилган. Умумбелгиланган солиқларни тўловчи воситачи товарларни 20%лик ставкадаги ҚҚС билан бирга реализация қилди. Ҳисоб-китоб ойи тугагач, у комитентга ҳисобот ва ҚҚС (20%) билан реализация қилинган товар учун ҳисобварақ-фактура тақдим этди.

Комитент ЯСТ ҳисоб-китобида тушумнинг қайси суммасини кўрсатиши керак?

 

Ушбу вазиятда воситачи харидорга ҳисобварақ-фактурани нотўғри тақдим этган. У ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тартибини бузган. Комитент воситачининг ҳисоботини қабул қилишдан бош тортиши керак.

ҚҚС тўловчиси ҳисобланган, бироқ бунда ҚҚС тўловчиси бўлмаган комитентнинг товарларини реализация қилишда ўз номидан ҳисобварақ-фактура тақдим этувчи воситачи харидор номига тақдим этилаётган ҳисобварақ-фактурада ҚҚС суммасини кўрсатмайди ва «Қўшилган қиймат солиғисиз» деган штамп босади (ёзиб қўяди) (Тартибнинг ­43-банди, 3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда ­3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

ҚҚС тўловчиси бўлмаган етказиб берувчилар товарларни реализация қилаётганда ҚҚСни ҳисобварақ-фактурада акс эттирсалар, бу ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС суммасининг 20%и миқдорида уларга жарима солишга сабаб бўлади. Бунда етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган солиқ суммасини бюджетга тўлаши шарт (Солиқ кодексининг 118-моддаси). Воситачи харидорга ҳисобварақ-фактурани ўз номидан тақдим этгани, уни ҚҚСсиз ёзиб бериши керак бўлгани боис унга жарима солинади.

Бундан ташқари, бошланғич ҳисоб ҳужжатини (ҳисобот, далолатнома, ҳисобварақ-фактура) лозим даражада расмийлаштирмасликка бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини бузиш деб қаралади. Бундай ҳуқуқбузарлик учун воситачининг мансабдор шахсларига 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача миқдорда жарима солинади (МЖТКнинг 175-1-моддаси).

Жарима тўламаслик учун воситачи вазиятни тузатиши лозим. Харидорга тўғри расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактурани, шунингдек комитентга лозим даражада расмийлаштирилган ҳисоботни тақдим этиш зарур.

Комитент ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатрида товарни реализация қилишдан соф тушум суммасини кўрсатиши керак.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1253 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика