Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 18 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Сифатсиз маҳсулотлар – очиқ базага

 

ВМнинг 348-сон қарори билан Инсонлар ҳаёти, саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш хавфи мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Жорий этилаётган механизм истеъмолчиларни инсофсиз ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилардан ҳимоя қилиши, ички бозорни хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотлардан ҳимоя қилиши, маҳаллий маҳсулотнинг сифати ва рақобатбардошлилигини ошириши лозим.

Камчилиги бўлган маҳсулотлар, яъни қонун ҳужжатларининг, техник регламентларнинг талабларига, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларининг мажбурий талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотлар аниқланади ва Камчиликлари бўлган товарлар тўғрисида умумий фойдаланиш учун ахборот маълумотлари базасига киритилади.

«Ўзстандарт» агентлиги уни юритиш билан шуғулланади. ДБҚ, Давлат ветеринария қўмитаси, Давлат экология қўмитаси, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, қурилиш, соғлиқни сақлаш вазирликлари, шунингдек аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари, ўз ваколатлари доирасида махсус ваколат берилган давлат органлари сифатсиз бўлган маҳсулотларни аниқлайди.

Камчилиги бўлган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотлар «Ўзстандарт» агентлигига ёзма ва электрон кўринишда юборилади. Агентлик унга ишлов беради ва базага киритади. Агентлик ҳар ҳафта ахборотни умумлаштиради ва йиғма ҳисобот тузади. Уни ваколатли органлар, ССП, Истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, йирик савдо тармоқлари ва обуна бўлган фойдаланувчилар оладилар.

Ҳужжат базага киритилган маҳсулотларни реализация қилишни бевосита тақиқламайди. Аммо, шуни эътиборга олиш керакки, техник регламентлар ёки стандартлар талабларига жавоб бермайдиган товарларни сотиш – савдо қоидаларини бузиш ҳисобланиб, бунинг учун санкция қўлланилади (Чакана савдо қоидаларининг 190-банди, МЖТКнинг 164-моддаси, ЖКнинг 189-моддаси). Сифатсиз товар сотилган истеъмолчи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан чора кўришга ҳақли эканлигини ҳам унутмаслик керак («Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-17-моддалари, Чакана савдо қоидаларининг 29, 65, 100, 126-бандлари).

Камчиликларни бартараф этган ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи) ёки савдо объекти ўзининг маҳсулотини базадан чиқариб ташлаш учун бу ҳақда «Ўзстандарт» агентлигига ёзма мурожаатнома юборади. Ваколатли органлар томонидан мурожаатномани ўрганиш натижаларига кўра қарор қабул қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 25.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег ЗАМАНОВ,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 185 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика