Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 18 / Қонунчиликдаги янгиликлар

«Ўзбекистоннинг энг яхши товари» танлови таъсис этилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 24.04.2019 йилдаги 348-сон қарори билан стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасини яхшилашга йўналтирилган бир қатор чора-тадбирлар белгиланган.

 

Ҳужжат билан жорий этилаётган тартибга кўра:

● Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг мувофиқлигини декларациялаш йўли билан тасдиқлаш ҳуқуқи берилган тадбиркорлик субъектлари календарь йил якунида ишлаб чиқарилган декларацияланган маҳсулотлар реализацияси бўйича мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўловни амалга оширади;

● МДҲ мамлакатларининг «Маҳсулотлар ва хизматлар сифати соҳасидаги хизматлари учун» мукофоти лауреатлари бўлган маҳаллий корхоналар номзод маҳсулот бўйича мувофиқлик сертификати амал қилиш муддатида мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўловдан озод этилади.

Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти (12.12.2018 йилдаги ПҚ–4059-сон қарор) тугатиладиган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар стандартлаштириш ва метрология бошқармаларининг 2018 йил 12 декабрга қадар имзоланган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

«Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғармаси (ВМнинг 3.10.2002 йилдаги 342-сон қарори) учун қўшимча харажатлар моддалари назарда тутилган. «Ўзстандарт» агентлиги фаолиятини молиялаштиришдан ташқари, унинг маблағлари қуйидагиларга ҳам йўналтирилади:

● инсонлар ҳаёти, саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш хавфи мониторингини амалга оширишга, шунингдек ички бозорда муомалада бўлган товарлар мувофиқлигини баҳолашга;

● «Ўзстандарт» aгентлигининг марказий аппарати ва Департамент ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга;

● техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун вазирликлар, идоралар техник қўмиталари ва хўжалик субъектлари мутахассисларини, етакчи лойиҳа институтларининг, илмий ва таълим муассасаларининг мутахассисларини жалб қилиш, шунингдек консультант сифатида жалб этиладиган юқори малакали хорижий мутахассислар харажатларини қоплашга;

● экспортбоп маҳсулотлар учун республикада халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартлар ва хорижий мамлакатлар стандартларини сотиб олиш ва қабул қилишга;

● бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришга, шунингдек «Ўзстандарт» агентлигига юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ амалга ошириладиган бошқа тадбирларни молиялаштиришга.

Қарор билан маҳаллий маҳсулотлар сифатини яхшилаш ва ошириш, уларни ишлаб чиқарувчилар ва аҳоли ўртасида оммалаштириш ишларини фаоллаштиришга қаратилган «Ўзбекистоннинг энг яхши товари» танловини таъсис этиш вазифаси ҳам топширилди.

 

Константин Мосин.

 

Прочитано: 87 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика