Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 11 / Амалий бухгалтерия

Божхона омборидаги ТМЗ: ҳисобини юритиш хусусиятлари

 

2018 йил ноябрь–декабрда корхона устав фондига хорижий муассисдан қурилиш материаллари ва ускуналар келиб тушди. Улар 1.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра вақтинча олиб кириш режимида божхона омборида турган.

АВ ва ТМЗ эркин муомала режимига ўтказилган пайтдан қайси счётда ҳисоби юритилади? 

 

– Муассис божхона омборидаги асосий воситалар ва товар-моддий захираларга мулк ҳуқуқини, эркин муомала режимига расмийлаштирилишидан қатъи назар, берган бўлса, корхона уларни баланснинг тегишли счётларида акс эттириши керак.

Шартнома асосида мол-мулк олувчида мулк ҳуқуқи, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашё топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Товарга илова қилинадиган ҳужжатни, коносаментни ёки ашёга тегишли бошқа тасарруф этувчи ҳужжатни топшириш ҳам ашёни топширишга тенглаштирилади (ФКнинг 185, 186-моддалари).

Хорижий валютага сотиб олинган асосий воситалар ва ТМЗ бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган санадаги МБ курси бўйича қайта ҳисобланиб, уларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатларида (товарга илова қилинадиган ҳужжатлар ёки божхона юк декларацияси) кўрсатилган қийматдан, шунингдек сотиб олиш билан боғлиқ бошқа харажатлардан келиб чиқиб баҳоланади.

Ускуна монтаж қилишни талаб этса, у ўрнатиш (монтаж қилиш) учун бериладиган пайтгача 0720-«Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар – хорижий» счётида ҳисобга олинади (Йўриқноманинг 64-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова). Проводка қуйидагича бўлади: 0720-счёт дебети – 4610-счёт кредити.

Ускуна монтаж қилишни талаб этмаса, 0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» счётида ҳисобга олинади. Ушбу счётда активдан мақсадга кўра фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган барча харажатлар (божхона божи, етказиб бериш ва ҳ.к.) «тўпланади» (Йўриқноманинг 69-банди; АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 11-банди).

Асосий воситалар ҳисобланмаган ТМЗ 1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» счётида акс эттирилади. Материалларнинг келиб тушиши билан боғлиқ барча харажатлар уларнинг таннархига киритилади, сўнг шаклланган таннарх бўйича тегишли счётларга (2910, 1000) ҳисобдан чиқарилади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 13-банди).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 38 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика