Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 11 / Солиқ солиш

Хусусий корхона фойдаси

 

Хусусий корхона 2019 йил 1 январдан соддалаштирилган ҚҚС тўлаган ҳолда умумбелгиланган солиқларга ўтди. Тегишинча, фойда солиғини тўлайди. «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ, хусусий корхонанинг фойдаси хусусий мулкдорнинг фойдаси ҳисобланади ҳамда барча солиқлардан озод қилинган.

Фойда солиғи қандай ҳисоблаб чиқарилади?

ХК фойдаси барча солиқлардан озод қилинган бўлса, уни ҳисоблаб чиқариш учун нима солиқ солинадиган база ҳисобланади?

 

– Хусусий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг корхона мулкдорининг тасарруфига ўтади ҳамда унга солиқ солинмайди («Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддаси). Бунда Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг (2-шакл, АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 270-сатрида ёки Бухгалтерия балансининг (1-шакл) (8700-счёт) 450-сатрида акс эттириладиган корхонанинг соф фойдаси ҳақида сўз бормоқда. Ушбу соф фойда жисмоний шахс – хусусий корхона мулкдорининг мулкий даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 176-моддаси 8-банди).

Жисмоний шахслар – масъулияти чекланган жамиятларнинг муассислари, шунингдек акциядорлик жамиятларининг акциядорлари фойданинг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш ҳуқуқига эга. Жисмоний шахслар оладиган дивидендлар уларнинг мулкий даромади ҳисобланади ва ­5%лик ставкада ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 176-моддаси 2-банди, 181-моддаси). МЧЖ ёки АЖ солиқ агенти сифатида улардан солиқ ушлаб қолиб, бюджетга ўтказади.

Хусусий корхоналарда эса корхона мулкдори – жисмоний шахс жамғарилган соф фойдани олиши мумкин, бунда ундан ЖШДС тўламайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 6-банди).

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи хусусий корхона юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлайди (Солиқ кодексининг V бўлими). Фойда солиғи Солиқ кодексининг 163-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилади. Солиқ солинадиган база Солиқ кодексининг 128-моддасига мувофиқ аниқланади. Фойда солиғи ставкалари Солиқ кодексининг 159-1-моддасида кўрсатилган.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 3597 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика