Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 11 / ҚҚС ҳақида

Чиқиндиларни солиқсиз сотамиз

 

Колбаса ва гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхона 1.01.2019 йилдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтди. Колбаса ва гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида гўштни суягидан ажратамиз (чандир гўшт, пайчалар, ёғ, суяк, гўшт бўлаклари чиқади). Товуқ танаси қисмларини (масалан, қанотларини) ҳам кесиб ташлаймиз. Сўнг колбаса ва гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун айримларини ишлатамиз, масалан, суяк, товуқ қанотлари, гўшт бўлакларини эса сотамиз. Гўшт, тирик қорамол, уларни сўйиш маҳсулотлари бутун занжир бўйлаб ҚҚСдан озод этилди.

Маҳсулотларимизни ишлаб чиқаришда фойдаланилмайдиган гўшт ва суяк сотиш оборотларига ҚҚС солиш керакми?

 

Йўқ, товуқ қанотлари, гўштни нимталаш ва чандиридан ажратиш натижасида қолган гўшт ва суяк бўлакларини сотиш оборотларига қўшилган қиймат солиғи солинмайди.

Гўштни чандиридан ажратиш – гўштдан нимталанганидан кейин қолган майда суяклар, пайлар, тоғайлар, қон томирлари ва плёнкаларни ажратиш ҳамда ёғ ва бириктирувчи тўқималар таркибига қараб уни навларга бўлиш жараёни.

Товуқ қанотлари, гўшт ва суяк бўлаклари тайёрланмайди, балки ҳайвон танасидан ажратилади. Гўштни бўлиш чоғида уларга қайта ишлов берилмайди ва бошланғич ресурс сифатларини (кимёвий ёки физик хоссаларини) йўқотмайди, тегишинча, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига кирмайди.

Ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва (рўйхат бўйича) Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш оборотлари ҚҚСдан озод этилади (Солиқ кодексининг 208-моддаси 28-банди; ВМнинг 31.12.2018 йилдаги ­1065-сон қарори). Рўйхатга тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ҳамда уларни сўйиш маҳсулотлари ҳам киритилган.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1102 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика