Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 11 / ҚҚС ҳақида

НКМ чекида ҚҚС ҳақидаги маълумотлар қайд этилиши шарт

 

Корхонанинг асосий фаолияти – дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан чакана савдо қилиш (дорихона). Шунингдек биоқўшимчалар, шампунлар ва кремларни реализация қиламиз.

НКМ чекида реализация қилинаётган барча товарлар бўйича ҚҚС кўрсатилган бўлиши керакми ёки фақат ҚҚС билан сотилаётганлари бўйичами?

Реализация қилинаётган барча товарлар (ҚҚСдан озод этилган ва озод этилмаганлари) баҳосида «шу жумладан ҚҚС» дея кўрсатиш керакми? Ёки фақат ҚҚС солинмайдиган товарлар баҳосида ҚҚСни кўрсатиш керакми?

 

– Аҳолига товарларни реализация қилиш чоғида харидорга бериладиган НКМ ва терминал чеклари ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар ҳисобланади. Барча юридик шахслар (кредит ва суғурта ташкилотлари бундан мустасно), ҳатто ҚҚС тўловчиси ҳисобланмасалар ёки ҚҚС солинадиган оборотларни амалга оширмасалар ҳам, харидорга ҳисобварақ-фактура ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни тақдим этишлари шарт (Тартибнинг 3-банди, ДСҚ ва МВнинг АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-илова).

Солиқ тўловчилар ҚҚС солинадиган товарларни сотганда ҳисобварақ-фактурада ҚҚС суммасини кўрсатадилар, ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайдиган, шунингдек ҚҚС тўлашдан озод қилинган оборотларни амалга ошираётган юридик шахслар эса «ҚҚСсиз» деган штамп босадилар (ёки ёзиб қўядилар) (Тартибнинг 5-банди).

Юқорида баён этилганларнинг барини инобатга олган ҳолда ҚҚС солинадиган товарлар сотилганда НКМ чекида ҚҚС ставкаси ва суммаси кўрсатилган бўлиши, ҚҚСдан озод этилган товарлар сотилганда эса чекда «ҚҚСсиз» деган ёзув қайд этилган бўлиши керак деб ҳисоблаймиз. Масалан, ҚҚСдан озод этилган дорини сотаётганда чекдаги баҳосида «ҚҚСсиз» ёзуви ёзилган бўлиши лозим. Айтайлик, ҚҚСдан озод этилмаган шампунни сотганингизда эса чекдаги баҳосида ҳисобланган ҚҚС ставкаси ва суммаси кўрсатилган бўлиши керак.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1062 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика