Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 11 / ҚҚС ҳақида

ҚҚС ажратиб кўрсатилган барча ҳисобварақ-фактуралар реестрда акс эттирилади

 

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона ҚҚС солинадиган ва солинмайдиган оборотларга эга. Корхона ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини алоҳида-алоҳида аниқлаш усулини қўллайди. Бунда алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиб бўлмайдиган умумий харажатлар мутаносиб усулда бўлинади.

1. ҚҚС ажратиб кўрсатилган, улар бўйича солиқ суммаси солиқ солинмайдиган оборотларга кирадиган олинган ҳисобварақ-фактураларни ҚҚС ҳисоб-китобига 4-иловага киритиш зарурми?

2. Ҳисобга олинмайдиган ҚҚС суммаси ҚҚС ҳисоб-китобига қайси иловаларда кўрсатилади?

 

1

Ҳа, «Харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри»га (ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) барча ҳисобварақ-фактураларни киритиш зарур. Реестрга изоҳда кўрсатилганидек, у ҚҚС ажратиб кўрсатилган ҳисобварақ-фактуралар бўйича тўлдирилади. Яъни фақат улар бўйича ҚҚС ҳисобга олинадиган ҳисобварақ-фактураларни киритиш керак дейилмаган, балки айнан ҚҚС ажратиб кўрсатилган барча ҳисобварақ-фактуралар айтилган.

Алоҳида-алоҳида (тўғри) ҳисобга олиш усулини қўллаганда, солиқ солинмайдиган оборот учун олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралардаги ҚҚСни бухгалтерия ҳисобида дарҳол олинган товарлар (ишлар, хизматлар) таннархига киритинг. Яъни ушбу ҚҚС маҳсулот таннархига киритилади.

 

2

Ҳисобга олинмайдиган ҚҚС суммасини ҚҚС ҳисоб-китобига ­3-«Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисоб-китоби» иловасида акс эттириш зарур. Ушбу шаклда ҳисоб маълумотларингиз асосида ­040-«Олинган ва реализация қилиш оборотлари учун фойдаланилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС суммаси (алоҳида-алоҳида ҳисобга олиш усулидан фойдаланганда)» сатрини қўлда тўлдиринг:

● 0401-сатр – 20%лик ставкада солиқ солинадиган;

● 0402-сатр – 0%лик ставкада солиқ солинадиган (товарлар экспортидан ташқари);

● 0403-сатр – 0%лик ставкада солиқ солинадиган товарларнинг чет эл валютасидаги экспорти учун;

● 0404-сатр – ҚҚС солинмайдиган. Ушбу сатрда ҳисобга олмай, таннархга киритган ҚҚСни акс эттирасиз. Тўғри усулда бўлинмайдиган харажатлар бўйича ҚҚС 050-сатрда автоматик равишда салмоқларга қараб ҳисобланади. Реализация қилиш оборотларининг салмоғи ҳам ҚҚС ҳисоб-китобига ­1-«Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш бўйича оборотлар» иловаси ­020-сатрида автоматик равишда ҳисобланади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1381 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика