Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 11 / Амалий бухгалтерия

Ун реализация қилинишини расмийлаштирамиз

 

Хусусий корхона импорт қилинган дондан ун ишлаб чиқаради. ВМнинг 24.08.2018 йилдаги 684-сон қарорига мувофиқ, 2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб донни қайта ишловчи корхоналарнинг маҳсулотлари учун ҚҚС бўйича солиқ солинадиган айланма тушум ҳажмидан дон қийматини чиқариб ташлаб ҳисобланади. 2020 йилнинг 1 январига қадар (рўйхатга мувофиқ) Ўзбекистонга олиб кириладиган дон маҳсулотлари божхона тўловларини (божхона йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан озод этилади. 2019 йил 1 январдан корхонамиз умумбелгиланган солиқларни, шу жумладан соддалаштирилган ҚҚС – 7% тўлашга ўтди. Тайёр маҳсулот (ун) қиймати – 1 кг учун 1 400 сўмни, дон қиймати 1 кг учун 622,82 сўмни ташкил этади.

Ҳисобварақ-фактура тўғри расмийлаштирилганми: 1 навли ун, ҳажми – 1 000 кг, нархи – 1 400 сўм, етказиб бериш қиймати – 1 400 000 сўм, ҚҚС 7% – 98 000 сўм, ҚҚС билан етказиб бериш қиймати – 1 498 000 сўм?

7% ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда ун реализация қилинганда ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади?

 

– Ҳа, 2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб донни қайта ишловчи корхоналарнинг маҳсулотлари учун ҚҚС бўйича солиқ солинадиган айланма тушум ҳажмидан дон қийматини чиқариб ташлаб ҳисобланади (ВМнинг 24.08.2018 йилдаги 684-сон қарори 2-банди).

Ҳисобварақ-фактурангиз нотўғри расмийлаштирилган.

Келтирган маълумотларингиздан келиб чиқиб, ҳисоб-китоб қиламиз.

Тайёр маҳсулотни (ун) ҚҚСсиз реализация қилиш қиймати – 1 400 сўм/кг, 1 кг ун ишлаб чиқаришга тўғри келадиган дон қиймати 622,82 сўм/кг ни ташкил этади. 1 000 кг ун реализация қилинган, ҚҚС ставкаси – 7%.

Дон қиймати чегирилганда ун бўйича тушум ҳажми 777 180 сўмга (1 400 000 – 622 820), ҳисобланган ҚҚС 54 402,6 сўмга (777 180 х 7%) тенг бўлади. ҚҚС билан етказиб бериш суммаси – 1 454 402,6 сўм (1 400 000 + 54 402,6). 

Ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисми қуйидагича кўринишда акс эттирилади:

 

Товар
(иш, хизмат)лар номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1 навли ун

 

кг

 

1 000

 

1 400

 

1 400 000

 

7%

 

54 402,6

 

1 454 402,6

 

Жами тўлашга

 

 

1 400 000

 

 

54 402,6

 

1 454 402,6

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 168 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика