Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 11 / Амалий бухгалтерия

Ваколатхона совға берганда

 

ЎзРда аккредитацияланган, хўжалик фаолиятини амалга оширмайдиган хорижий фирма ваколатхонаси 2018 йил декабрда корпоратив пластик карта воситасида дўкондан 3 қути конфета ва 1 та совға алкоголь тўпламини харид қилди. Харидлар ваколатхонамиз биргаликда ишлайдиган контрагентларга (уяли алоқа компанияси, хизмат кўрсатувчи банк, авиава темир йўл кассаларига) янги йил байрамида миннатдорчилик белгиси сифатида ҳадя қилинди.

1. Ваколатхона ҳамкорларига берган совғалар қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади?

2. Ваколатхонада солиқ оқибатлари юзага келадими?

3. Ушбу операцияни ҳисобда қандай қилиб тўғри акс эттириш мумкин?

 

1

Янги йил совғаларини харид қилиш тўғрисида ваколатхона раҳбарининг буйруғи чиқарилади. Буйруқда уларни харид қилишга қанча миқдорда пул маблағлари ажратилиши қайд этилади. Совғалар бериладиган шахслар рўйхати ҳам буйруққа илова қилиниши лозим. Буйруқ билан совғаларни харид қилиш ва тарқатиш учун масъул шахс тайинланади.

Совғалар ҳақини корпоратив пластик карта (КПК) орқали тўлаб, харид қилиш мумкин. Бу ҳолда совғаларни харид қилиш учун масъул этиб тайинланган шахс бухгалтерияга ТМБни харид қилиш далолатномасини тақдим этиши ва сотувчилар берган терминал чеклари, ҳисобварақ-фактуралар, юкхатлар ва бошқа ҳужжатларни унга илова қилиши лозим.

Ҳадя қилинган совғалар ҳақидаги маълумотларни (миқдори ва қиймати) моддий жавобгар шахснинг ҳисоботида акс эттириш мумкин. Ваколатхона раҳбари тасдиқлаган махсус комиссия далолатномаси асосида совғаларни ҳисобдан чиқариш лозим.

 

2

ДМ ташкил этмаган ваколатхона ҳамкорларига совғаларни тақдим этганда солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

3

Ваколатхона ЎзР бухгалтерия ҳисоби стандартлари (БҲМС) бўйича ёки бошқа тартибда ҳисоб юритиши ва ўз фаолияти юзасидан ҳисоботни шакллантириши мумкин.

Ваколатхона БҲМС бўйича ҳисоб юритса, проводкалар қуйидагича бўлади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

КПКга пул ўтказилди

 

4230-«Умумхўжалик харажатлари учун берилган аванслар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Моддий жавобгар шахснинг КПКдаги маблағларни совғаларни харид қилишга сарфлагани ҳақидаги ҳисоботи акс эттирилди

 

1080-«Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»

 

4230-«Умумхўжалик харажатлари учун берилган аванслар»

 

Ҳадя қилинган совғаларнинг қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1080-«Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»

 

Совғаларнинг қийматини ҳисобдан чиқариш бўйича харажатлар акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Совғага харажатлар ваколатхонанинг мақсадли маблағларини ҳисобга олувчи счётларига киритилди

 

8890-«Бошқа мақсадли тушумлар»

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 168 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика