Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 11 / Жавоб берамиз

Автомобиль совға сифатида

 

2018 йилда жисмоний шахс – ЎзР резиденти компания ваколатхонаси – ЎзР норезидентидан текинга бериш шартномаси бўйича автомобиль олди.

Шартномада автотранспорт воситасининг қиймати, эҳтимол, нотариал давлат божларини ҳисоблаб чиқариш учун 10 000 000 сўм этиб белгиланган. Мавжуд ахборотга кўра, ваколатхонада мазкур операция бўйича ЖШДС ҳисобланмаган ва бюджетга ўтказилмаган.

Автомобиль олган шахс ваколатхонада ишламайди. Асосий иш жойида 10 ЭКИҲдан ортиқ даромад олади.

Фуқаро ваколатхонадан совға олганда ЖШДС тўлаши керакми? Агар керак бўлса, қандай ставкада (жами ёки бошқа даромад)?

Яшаш жойидаги ДСИга даромадлар тўғрисида декларация топшириши зарурми?

 

– Солиқ агентидан (чет эл юридик шахсининг ваколатхонасидан) текинга ва қайтариш шартисиз олинган автотранспорт воситаси жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг ­177-моддаси ­2-банди). Бу белгиланган ставкада ЖШДС солинадиган даромаддир.

ЖШДСни тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти бу ҳолда чет эл юридик шахсининг ваколатхонаси зиммасига юклатилади (Солиқ кодексининг 184-моддаси 1-қисми). Бироқ меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсга моддий наф тарзида даромад тўловчи солиқ агенти (ваколатхона), жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида ЖШДСни ушлаб қолмасликка ҳақлидир (Солиқ кодексининг 184-моддаси 3-қисми). Бунда жисмоний шахс декларация тақдим этиш йўли билан ушбу даромад бўйича солиқ тўлаши шарт (Солиқ кодексининг 189-моддаси).

Совға олинганда белгиланган ставка бўйича солиқ ҳисоблаб чиқарилган. 2018 йилда ижарадан, кўчмас мулкни сотишдан даромадлар, дивидендлар ва фоизлар, туман коэффициентларини олганлар учун ҳамда вақтинчалик қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича алоҳида ставкалар белгиланган. Сизнинг ҳолатда жами даромаддан белгиланган шкалада ЖШДС ҳисобланади (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга ­8-илова). Жами даромад 10 ЭКИҲдан ортиқ эканлиги сабабли совғадан 22,5%лик энг юқори ставкада солиқ тўланади.

Солиқ агенти (ваколатхона) ушбу операция бўйича ЖШДС ҳисобламаган ва бюджетга тўламаган бўлса, солиқни жисмоний шахс – даромад олувчи декларация асосида тўлаши лозим (Солиқ кодексининг 189-моддаси). 2018 йилги жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни доимий яшаш жойидаги ДСИга 2019 йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этиш зарур (Солиқ кодексининг 192-моддаси). Декларацияга Асосий иш жойи бўйича тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотнома илова қилинади. Ваколатхона ДСИга 2019 йил 30 январгача автомобилни совға қилиш шаклидаги даромад тўғрисида маълумотларни бермаган бўлиши мумкинлиги сабабли ваколатхонадан совға тарзида тўланган даромад суммаси тўғрисида маълумотнома олинг. Декларациялаш чоғида тақдим этиладиган даромадлар тўғрисидаги маълумотномалар белгиланган бланкада тўлдирилган бўлиши керак.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 189 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика