Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 11 / Солиқ солиш

Қатнаб ишлаганлик учун компенсация

 

1. Ходимлар қатнаб ишлайдиган бўлса, уларга қанча миқдорда компенсация тўлаш мумкин?

2. Унга қандай солиқлар солинади?

3. Ходимлар ўз телефонлари ва рақамларидан хизмат мақсадларида фойдалансалар, бевосита ходимларга уяли алоқа харажатларини компенсациялаш мумкинми, қанча миқдорда?

 

1

Қатнаб ишлаганлик учун тўланадиган компенсация миқдорлари Фаолият тури ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ишларнинг ҳаракатланиш ва қатнов хусусияти билан боғлиқ устамалар тўлаш тўғрисидаги низомнинг (Меҳнат вазирлигининг 17.11.1992 йилдаги ­11/30-сон қарори билан тасдиқланган) 12-бандида белгиланган. Мазкур Низом тавсия тусига эга.

Доимий иши йўлда кечадиган ёки қатнов хусусиятига эга бўлган, шунингдек ўзлари хизмат кўрсатадиган участкалар доирасида хизмат сафарларидаги ходимларнинг харажатларини қоплаш мақсадида қуйидаги миқдорларда устама тўланади:

а) ишларни йўлда бажариш билан боғлиқ қатновларда – бир сутка учун ойлик тариф ставкаси ёки лавозим маошининг 1,5%и, йўловчи поездларига, почта-багаж поездларига, йўловчи поездларидаги вагон-ресторанлар (кафе-буфетлар)га ва почта вагонларига хизмат кўрсатувчи ходимларга эса – 3%и;

б) ходимлар ойига 12 ва ундан ортиқ кун қатнаб ишласа – бир сутка учун ойлик лавозим маошининг (тариф ставкасининг) 20%и, ойига 12 кундан кам қатнаб ишласа – ойлик лавозим маошининг (тариф ставкасининг) 1,5%и;

в) ишланмайдиган вақтда корхона (унинг бўлинмаси) ёки тўпланиш пункти жойлашган жойдан иш жойига бориш ва қайтиб келишга бир кунда камида 3 соат сарфланса, қатнов хусусияти учун устама ойлик тариф ставкасининг (маошнинг) 20%игача миқдорда белгиланади, камида 2 соат сарфланса – ойлик тариф ставкасининг (маошнинг) 5%игача. Устаманинг аниқ миқдори тузилган жамоа шартномасига (меҳнат шартномасига) мувофиқ белгиланади;

г) ҳар бир сутка учун 1,5% ва 3% миқдоридаги устама чиқиш пайтидан ходим ишлайдиган корхона жойлашган жойга қайтишгача тўланади. Бунда ходимлар поездда ўтказган (шаҳар атрофига қатнайдиган поездларга хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), 12 соатдан ортиқни ташкил этган, бироқ тўлиқ суткадан кам бўлган вақт бир сутка деб ҳисобланади.

Темир йўл бўлинмалари ва линиячи хўжалик ташкилотлари раҳбарлари, мутахассислари ва ходимларига тўлиқсиз суткада, сафар 2 календарь кун давомида 12 соатдан ортиқ давом этганда мазкур устама тўланади. Бу ҳолда бир сутка учун устама ҳисобланади.

Иш жойига ва қайтиш учун сафардаги кунларнинг ҳақиқий сонига мутаносиб равишда устама тўланади.

Барча ҳолларда устама миқдори бир ой учун республикада белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан ошмаслиги керак. Раҳбарнинг қарорига кўра корхона белгиланган нормалардан ортиқ устамалар тўлашга ҳақли.

 

2

Иши қатнов тусига эга бўлган ходимларга белгиланган нормалар доирасида тўланадиган компенсация (компенсация тўловлари) солиқ солиш мақсадларида олувчиларнинг даромади деб эътироф этилмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 8-банди) ҳамда унга ЖШДС ва ЯИТ солинмайди.

Нормалардан ортиқча компенсация ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 172-моддаси, ­174-моддаси 5-банди). Унга ЖШДС ва ЯИТ солинади.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган даромадни аниқлаш чоғида қатнов туси учун тўланадиган устамалар чегириб ташланади (Солиқ кодексининг 143-моддаси 6-банди «д» кичик банди).

 

3

Иш берувчининг розилиги билан ва унинг манфаатлари йўлида ходим ўзига тегишли мол-мулкдан фойдаланганда уларнинг амортизацияси, улардан фойдаланганлик учун қилинган харажатлар иш берувчи ҳисобидан тўланиши лозим. Ана шу харажатларни тўлашнинг миқдори ва тартиби жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгилаб қўйилади (МКнинг 173-моддаси).

Яъни ходим ўзига тегишли мол-мулкдан (сизнинг ҳолатда уяли алоқа телефонидан) ташкилотнинг ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланса, ундан фойдаланилганлиги учун компенсация тўлашингиз мумкин. Фойдаланилаётган мол-мулкнинг амортизация суммасини асос сифатида олишни таклиф этамиз. Меҳнат қонунчилигида белгиланган нормалар доирасидаги компенсация суммаси жисмоний шахснинг жами даромадига киритилмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 8-банди).

Уяли алоқага тўловлар жисмоний шахсларнинг даромади дея эътироф этилмаслиги учун корхонага хизматларни етказиб берувчи билан уяли алоқа учун шартномалар тузишни тавсия этамиз.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 215 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика