Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 11 / Солиқ солиш

ДСИга билдириш тақдим этиб, ўтаверинг

 

Корхона (фаолият тури – умумий овқатланиш, ЯСТ тўловчи) ихтиёрий равишда умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтмоқчи.

ЎзР амалдаги қонунчилигида савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ихтиёрий равишда умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши учун асослар борми?

 

2019 йил 1 январдан ЯСТдан умумбелгиланган солиқларга ўтиш фаолият турига (савдо ёки умумий овқатланиш) боғлиқ эмас.

Солиқ кодексига 2019 йил 1 январдан амал қилувчи туб ўзгартиришлар киритилган. Хусусан, Солиқ кодексининг 350-моддаси 1-бандида назарда тутилишича, солиқ даврида олинган ялпи тушуми 1 млрд сўмдан ошмаган юридик шахслар ЯСТни тўловчилар ҳисобланади.

Яъни 2019 йил 1 январдан бошлаб корхоналарга солиқ солиш тартиби фаолият тури (савдо ва умумий овқатланиш) ва ходимлар сонига эмас, балки ялпи тушум миқдорига (1 млрд сўмгача) боғлиқ.

ЯСТни тўловчиларнинг умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиш шартлари қуйидагича:

Шарт

 

Ўтиш санаси

 

Асос

 

2018 йилда 1 млрд сўмдан ортиқ тушум олганда ўтишлари шарт

 

2019 йил 1 январдан

 

Солиқ кодексининг 350-моддаси 1-қисми 1-банди

 

Жорий йилда олинган ялпи тушуми 1 млрд сўмдан ошганда ўтишлари шарт

 

Ялпи тушум миқдори 1 млрд сўмдан ошиб кетган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб

 

Солиқ кодексининг 351-моддаси 5-қисми

 

Ялпи тушум миқдори 1 млрд сўмдан кам бўлганда ихтиёрий равишда ўтадилар. Ўтиш учун ҳисобот чораги тугаганидан сўнг 10 кун ичида ДСИга билдириш тақдим қилиш зарур

 

ДСИга тақдим қилинган билдириш асосида кейинги чоракнинг 1-санасидан бошлаб

 

Солиқ кодексининг 351-моддаси 4-қисми

 

 

Кичик корхоналар – белгиланган мезонга ходимларининг сони бўйича мос келадиган юридик шахслар (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Эслатиб ўтамиз, кичик корхона мақоми сақланиб қолганда ва ялпи тушум 3 млрд сўмдан ошмаганда умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиш чоғида ҚҚС тизимини: умумбелгиланган ҚҚС (20% ва ҳисобга олиш имконияти) ёки соддалаштирилган ҚҚСни (пасайтирилган ставкалар ва кирувчи ҚҚСни ҳисобга олмаслик) танлаш ҳуқуқига эга бўласиз (Солиқ кодексининг 226-1-моддаси).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 47 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика