Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 11 / ҚҚС ҳақида

Товар қайтарилганда базага тузатиш киритиш

 

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона 2019 йилдан ҚҚС тўлайди. Юклаб жўнатган тайёр маҳсулотларимиз турли сабабларга кўра қайтарилади.

ҚҚС бўйича ҳисоботнинг қаерида товарларни қайтаришга ҳисобварақ-фактура ва ҚҚС кўрсатилади?

 

– Товарлар қайтарилганда фойда солиғи ва ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базага (реализация қилиш оборотларига) тузатиш киритилади (Солиқ кодексининг 131, 205-моддалари).

Тузатишни киритиш бир йиллик муддат ичида, кафолат муддати белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича эса – кафолат муддати доирасида амалга оширилади.

ҚҚС суммаси Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобига (3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 3-«Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисоб-китоби» иловасида тузатиш суммаси сифатида акс эттирилади.

Товарлар қайтарилганда (Солиқ кодексининг 205-моддаси) илгари рўйхатдан ўтказилган ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритиш чоғида тузатувчи ҳисобварақ-фактурани Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрида (ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова) рўйхатдан ўтказиш зарур. Бу мазкур ўзгартириш киритилган ҳисобот (солиқ) даврида Реестрнинг қўшимча варағида қилинади. Реестрнинг қўшимча варақлари унинг ажралмас қисми ҳисобланади (Тартибнинг 19-банди, ­3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 171 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика