Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 07 / Бухгалтерга ёрдам

Асосий ходимнинг қўшимча иши

 

Корхонамиз хўжалик усулида видеокузатув тизимини ўрнатишга қарор қилди. Тизимни монтаж қилиш ва созлаш учун аэропорт ходимлари жалб этилди, бундай тизимни ўрнатиш, созлаш ва монтаж қилиш уларнинг лавозим мажбуриятларига кирмайди.

Қандай бошланғич ҳужжатларни расмийлаштириш ва бу ишларга жалб этилган ходимларнинг меҳнатига қандай қилиб қўшимча ҳақ тўлаш лозим?

 

Корхона унда меҳнат шартномалари бўйича ишловчи ходимлар билан хизматлар кўрсатиш учун фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (ФҲШ) тузиши мумкин. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи (жисмоний шахс) буюртмачининг (корхонанинг) топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 703-моддаси).

Иккала тараф имзолаган бажарилган ишлар далолатномаси билан тасдиқланган ишнинг аниқ натижалари бўйича тузилган шартнома асосида даромад ҳисобланади ва тўланади.

Ижрочи ФҲШ бўйича олган даромадларга солиқ солиш тўлов манбаи ҳисобланган буюртмачи зиммасига юклатилади (Солиқ кодексининг 184-моддаси). Бу ҳолда асосий иш жойидаги меҳнат шартномаси бўйича ҳам, ФҲШ бўйича ҳам биргина юридик шахс тўлов манбаи ҳисобланади.

Буюртмачи асосий иш берувчи эканлиги боис хизматларни кўрсатганлик учун ФҲШ доирасидаги тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар сифатида ходимнинг жами даромади таркибига киритилади.

Солиқ ҳар ойда, солиқ солинадиган база ҳамда белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда даромад ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича ҳисоблаб чиқарилади. 2019 йилда ЖШДС бўйича 12% миқдоридаги ягона ставка белгиланган (Солиқ кодексининг 181, 186-моддалари).

Солиқнинг ҳисобланган суммаси жисмоний шахсларнинг ШЖБПҲга ойлик мажбурий бадаллари миқдорига (0,1%) камайтирилади. Шунингдек ушбу тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланиши сабабли уларга ягона ижтимоий тўлов солинади (Солиқ кодексининг ­306-моддаси). 2019 йилдаги ЯИТ ставкалари Президентнинг 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорига 8-иловада белгиланган.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1423 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика