Ташкилотимиз шаҳар транспортида йўловчиларни ташиш билан шуғулланади ва умумбелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади. Асосий фаолиятдан ташқари ташкилотга тегишли хоналар ва ускуналарни ижарага берамиз (1 йилга шартнома тузилган).
2018 йилда ижарадан олинган даромадларга 3,2%лик ставкада давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар солиш керакми?
– Мол-мулкни ижарага бериш асосий фаолият тури ҳисобланмайдиган корхоналар ижарадан олинган даромадларни бошқа даромад сифатида ҳисобга оладилар (Солиқ кодексининг 130, 132-моддалари).
Илгари соф тушум давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар солиш объекти ҳисобланар эди (Солиқ кодексининг 313-моддаси, 24.12.2018 йилдаги ЎРҚ-508-сон Қонун билан чиқариб ташланди). Солиқ кодексининг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадлар солиқ солиш объекти ҳисобланмаган.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.