Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 07 / Солиқ солиш

ЯЕС тўлаш шартлари

 

Бизнинг АЖ ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланади, сабаби қишлоқ хўжалиги билан шуғулланади, йилига бир неча миллиард сўмлик товар айланмасига эга.

Сўнгги ўзгартиришлар муносабати билан жамиятимиз 2019 йилда қандай солиқларни тўлаши керак?

 

– 24.12.2018 йилдаги ЎРҚ-508-сон Қонун билан Солиқ кодексига тузатишлар киритилди, улар 2019 йил 1 январдан амал қилмоқда. Йиллик товар айланмасининг (тушумнинг) чегаравий миқдорига доир ўзгартиришлар ягона ер солиғи тўловчиларга дахл этмайди.

Солиқ кодексининг ягона ер солиғига бағишланган 57-бобидаги қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар учун ЯЕС тўловчиси бўлиб қолиш имконини берувчи шартлар ўзгармади. Улар шартларга риоя этган тақдирда аввалгидек ягона ер солиғини тўлайверадилар.

Бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар солиқ солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар жумласига киради:

● ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлган;

● қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлган;

● қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50%ни ташкил этадиган (Солиқ кодексининг 362-моддаси).

Агар ўтган солиқ даври якунлари бўйича ЯЕС тўловчи санаб ўтилган шартларга жавоб бермаса, жорий солиқ даврининг бошидан бошлаб Солиқ кодексида назарда тутилган солиқларни тўлашга ўтиши керак (Солиқ кодексининг 363-моддаси).

Бундан ташқари, Солиқ кодексига янги 367-1-модда киритилди, унда ЯЕС ставкаси қишлоқ хўжалиги экинларининг норматив қийматига нисбатан 0,95% миқдорда белгиланди.

Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмаган фаолият турларини амалга оширишда ЯЕС тўловчи мазкур фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ва Солиқ кодексида назарда тутилган солиқларни тўлаши шарт (Солиқ кодексининг 363-моддаси 7-қисми).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1192 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика