Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 49 / Божхона

Ташмачидан 23 млн сўмлик кийим-кечак «ечиб олинди»

 

Андижон вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими, «Дўстлик» чегара божхона пости ва Хўжаобод туман ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида навбатдаги ҳуқуқбузарлик ҳолати фош қилинди.

 

Тезкор тадбир давомида кузатувга олинган бир қатор ташмачи шахслар «Дўстлик» чегара божхона пости олдидаги автотураргоҳда ўзлари билан муайян ҳақ эвазига гўёки шахсий фойдаланиш мақсадида олиб ўтилган товарларни уларнинг ҳақиқий эгаларига қўш қўллаб топшираётганда фош бўлишди.

«Ҳожатбарор ташмачилар»нинг товарлар ортилган енгил автомашинаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, унда 4 нафар фуқарога тегишли бўлган хорижда ишлаб чиқарилган, табиийки, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган тижорат мақсадида олиб кирилган салкам 23 млн сўмлик аёллар кийим-кечаклари борлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 1168 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика