Жавобгар товарни далолатнома асосида суд ижрочиси орқали корхонамизга топширди. Товарни топшириш чоғида ҚҚС қайд этилган ҳисобварақ-фактурани тақдим этмади. Биз ҳисобварақ-фактурани тақдим этишни сўраб бир неча марта расман хат йўлладик, бироқ ҳеч қандай жавоб олмадик.
Олинган товарни ҳисобга олиш учун ҚҚСни қандай аниқлаш мумкин?
– ҚҚСни ҳисобга олиш учун ушбу солиқ суммаси олинган товар қийматида ҳисобга олинганини аниқлашингиз зарур. Етказиб берувчи (сизнинг ҳолатда – суддаги жавобгар) тақдим этадиган ҳисобварақ-фактура мавжуд бўлмаса, ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли эмассиз (Солиқ кодексининг 218-моддаси 2-банди).
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.