Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 49 / Божхона

Асаларичилик: божхоначилар экспорт имкониятларини ўрганишди

 

Мамлакатимизнинг кўплаб гўшаларида бўлгани каби, Термиз шаҳрининг деҳқон бозорида ҳам асал ярмаркалари ташкил этилди. Уларда Сурхондарё вилоятилик асаларичилар ўз маҳсулотларини нафақат ички бозордаги, балки Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистон сингари қўшни давлатлардан ташриф буюрган тадбиркорларга ҳам тақдим этдилар.

 

Ярмаркада барча мутасадди ташкилотлар қатори вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этди ва асаларичи-тадбиркорлар билан суҳбатда бўлишиб, яқин истиқболда асал экспортини йўлга қўйиш масалалари ҳамда экспорт операциялари тартиб-таомиллари хусусида маълумотлар беришди.

Хусусан, «Сурхон асали» МЧЖ раҳбари Ғ.Бегимов божхона ходимлари билан суҳбатда Сурхон воҳасининг асаларичиликдаги имкониятлари бошқа ҳудудларга нисбатан юқори эканлигини таъкидлади. Сабаби воҳанинг илиқ иқлими туфайли асаларилар бошқа вилоятдаги асаларилардан қишги мавсумда 20–45 кун эртароқ уйғониб, кўпроқ асал беради.

Бундан ташқари, асаларичи Ғ.Бегимов асал етиштиришни кўпайтириш ва унинг экспорт салоҳиятини янада ошириш учун вилоят ҳудудида камида 10 минг гектар майдонга беда, қовун-тарвуз, маккажўхори, кунгабоқар ва бошқа гулчилик экинларини кўпайтириш кераклигини тавсия этди.

Тадбиркорларнинг билдирган таклифлари мутасаддилар томонидан ўрганилиб, улар юзасидан ечимлар топилиши айтиб ўтилди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати.

 

Абу Али ибн Синонинг «Тиб қонунлари» асарида берилган рецепт-тавсияларнинг 500 дан ортиғи айнан асалари заҳари ва бошқа маҳсулотларига асосланган.

Прочитано: 1145 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика