Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 49 / Солиқ солиш

Узоққа чўзган сайин кўпроқ тўлайсиз

 

Юридик шахслар ўрнатилмаган жиҳоз учун мол-мулк солиғини қандай ставка бўйича тўлайдилар?

 

– 2018 йилда юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкаси солиқ солинадиган базага 5% миқдорида белгиланган (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 17-илова).

Норматив муддатда ўрнатилмаган жиҳоз учун мол-мулк солиғи икки баравар ставка бўйича, яъни 10% миқдорида ундирилади ­(ПҚ-3454-сон қарорга 17-илова изоҳи). Мазкур ҳолда ўрнатилмаган жиҳознинг ўртача йиллик қиймати солиқ солинадиган объект ҳисобланади.

Капитал қўйилмалар ҳисобига реконструкция ва (ёки) модернизация қилинадиган объектларда фойдаланишга жорий этиладиган жиҳозни монтаж қилиш муддатлари лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланади. Солиқ солинадиган объектни аниқлаш учун ЛСҲда жиҳозни фойдаланишга жорий этиш муддатлари мавжуд бўлмаганда буюртмачи бўлиб чиққан юридик шахснинг раҳбари томонидан тасдиқланган, бироқ жиҳозни монтаж қилишга бериш пайтидан бошлаб 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддат қабул қилинади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1155 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика