Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 49 / Солиқ солиш

Тугалланмаган қурилишнинг солиқ оқибатлари

 

2013 йилдан 2015 йилгача корхонамиз объектларида реконструкция ўтказилди. Реконструкция қилинган объектлар Ишчи комиссиянинг далолатномалари асосида фойдаланишга киритилган, бироқ бугунги кунгача давлат қабулидан ўтмаган, шу сабабли улар қурилиши тугалланмаган объектлар ҳисобланади. 

Аввалбошдан корхонамизга тегишли ҳудудда жойлашган, реконструкция қилинган қурилиши тугалланмаган объектларга, шунингдек улар эгаллаган ер участкасига мол-мулк солиғи ва ставканинг 3 баравари миқдорида ер солиғи солинадими?

 

– Реконструкция қилинган объектингизни Давлат қабул комиссияси қабул қилиши керак бўлган бўлса, ушбу шарт бажарилмаганда у қурилиши тугалланмаган объект ҳисобланади.

Объектларни фойдаланишга қабул қилиш қоидалари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилиш ишларини амалга оширувчи барча (шу жумладан қўшма ва хорижий) ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади. Қурилиши (реконструкция қилиниши, кенгайтирилиши, модернизация қилиниши, техник жиҳатдан қайта қуроллантирилиши) якунланган объектларни (корхоналар, уларнинг алоҳида навбатлари, ишга тушириладиган комплекслар, бино ва иншоотларни) фойдаланишга қабул қилиш тартиби ШНҚ 3.01.04-04 «Қурилиши якунланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш» (Давархитектқурилишқўмнинг 25.12.2003 йилдаги 81-сон буйруғи билан тасдиқланган) билан белгиланган.

Қурилиши (реконструкция қилиниши, кенгайтирилиши, модернизация қилиниши, техник жиҳатдан қайта қуроллантирилиши) якунланган объектлар фақат Ишчи комиссия ва (ёки) Давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинганидан кейин фойдаланишга киритилиши мумкин.

Қурилиш объектларини фойдаланишга қабул қилиш бир ва (ёки) икки босқичда амалга оширилиши мумкин.

1 босқичда қабул қилишни фақат Ишчи ёки Давлат қабул комиссияси амалга оширади.

Масалан, қурилиши якунланган, шу жумладан бюджет ҳисобидан қурилган газлаштириш ва сув таъминоти тармоқлари объектлари (магистрал газ қувурлари ва сув қувурлари тармоқларидан ташқари) ишчи комиссиялар томонидан фойдаланишга қабул қилинади (Давлат қабул комиссияларига кейинчалик тақдим этилмайди).

2 босқичда қабул қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

биринчи босқич – фойдаланишга тайёрланган объектни Ишчи комиссия қабул қилади;

иккинчи босқич – Ишчи комиссия томонидан аниқланган камчиликлар бартараф этилганидан кейин объектни Давлат қабул комиссияси қабул қилади ва фойдаланишга беради.

Масалан, объект таркибига кирадиган, алоҳида турган бино ва иншоотлар, орасига ёки ёнига қурилган ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналар, аҳолининг фуқаро муҳофазаси иншоотлари (хоналари) қурилиш жараёнида ишга туширилишига зарурат туғилганда тайёр бўлишига қараб ишчи комиссиялар томонидан фойдаланишга қабул қилиниб, кейинчалик умуман объектни қабул қилувчи Давлат қабул комиссиясига тақдим этилади.

Қурилишнинг норматив муддати лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланади, унда қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган тақдирда эса қурилиш бошланганидан эътиборан 24 ой этиб белгиланади. Норматив муддат ўтганда қурилиш тугалланмаган бўлса, мол-мулк солиғи ва объект эгаллаган ер солиғи солиқ солинадиган базадан келиб чиқиб, белгиланган ставканинг 3 баравари миқдорида ҳисоблаб чиқарилади (Солиқ кодексининг 271, ­283-моддалари).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1425 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика