Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 49 / Долзарб мавзу

Коррупцияга қарши курашишда барча масъул

 

2003 йилнинг 9 декабрида Мексиканинг Мерида шаҳрида дунёнинг 100 дан ортиқ давлат вакиллари иштирокида бўлиб ўтган Сиёсий конференцияда БМТнинг Коррупцияга қарши курашиш конвенцияси имзоланган. Шу туфайли БМТ Бош Ассамблеяси айнан шу санани Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни деб эълон қилди. Бугунга келиб 172 давлат мазкур Конвенцияга аъзодир.

 

2008 йил 7 июлда Ўзбекистон Республикасининг «БМТнинг Коррупцияга қарши курашиш конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги Қонуни қабул қилиниши муносабати билан давлатимиз ушбу ғайриижтимоий иллатнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича халқаро мажбуриятларни ўз зиммасига олди.

Давлат божхона қўмитаси божхона органлари шахсий таркиби ўртасида турли ноўрин хатти-ҳаракатлар, қонунбузарликларнинг содир этилиши олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишларни олиб бормоқда. Тарбиявий-профилактик йўналишдаги тадбирлар якка тартибда ҳамда ходимларнинг ота-оналари иштирокида ўтказилмоқда. Барча таркибий тузилмаларда ташкил этилган Ўртоқлик ахлоқ судлари имкониятларидан ҳам унумли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлат божхона хизмати органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига кўра, ходимга ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан бирор-бир моддий бойликни олиш ёки жисмоний ёхуд юридик шахслардан бошқача наф кўриш тақиқланган. Шунингдек, божхона органлари ходимларининг ўзи ҳам коррупция ҳолатларига қарши курашиши ва уларнинг профилактикасида фаол қатнашиши зарур.

● Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ғишткўприк» чегара божхона постининг божхона кўриги ва расмийлаштируви гуруҳи инспектори Ш.М. ўзи дуч келган вазиятда мазкур одоб-ахлоқ қоидалари доирасида иш тутди: унга пора сифатида узатилган 100 АҚШ долларини кескин рад этди. Гап шундаки, хизмат вазифасини бажариш жараёнида божхона ходими қўшни давлатдан кириб келаётган Ш.Қ. ва унга тегишли юкларни белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказаётганда, ушбу шахснинг божхона қоидаларига риоя қилмаётганини аниқлайди. ­Яъни Ш.Қ. ўзи билан белгиланган меъёрлардан ортиқча бўлган 7 дона чангюткичларни олиб киришга уринаётган эди. Шу мақсадда у божхона ходимини ўзи томон оғдиришга уринади ва мазкур товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказмасдан республикамиз ҳудудига олиб ўтишга ҳаракат қилади.

Аммо унинг бу режаси наф бермади. Божхона ходими бу вазиятда виждон амрига қулоқ тутди. Тезкор тадбир давомида пора берувчи Ш.Қ. ашёвий далиллар билан ушланди.

Маълумки, божхона органларининг асосий вазифаларидан бири божхона чегаралари орқали олиб ўтиладиган товарлардан давлатимиз бюджетига божхона тўловларини тўлиқ ва тўғри ундиришдир. Аммо шундай кимсалар борки, халқ ризқи ҳисобланувчи божхона тўловларини бюджетга тўлашдан бўйин товлаб, ўзларининг нопок режаларига божхона ходимларини ҳам шерик қилишга уринадилар.

«Ҳарбий» ва «Божхоначи» қасамё­дини қабул қилиб, шарафли хизматга қабул қилинган божхоначилар эса бу каби жиноятларга шерик бўлмасдан, ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришлари шарт.

● Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Навоий» чегара божхона постида хизмат олиб бораётган божхона ходими М.А. айни шу ҳақиқатга амал қилди. У ўзига пора беришга уринган 2 нафар қонунбузарнинг жиноий фаолиятини фош этди.

Ишини «хамирдан қил суғургандек» осонгина ҳал этмоқчи бўлган А.С. мотор мойларини «Навоий» чегара божхона пости орқали божхона расмийлаштирувисиз олиб ўтиб бериш эвазига божхоначи М.А.га 2 000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган. Унинг бу ноқонуний таклифига ўз вақтида чора кўриш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг тегишли бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида А.С. 4 753 кг мотор мойларини расмийлаштирмаслик эвазига 600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни М.А.нинг хизмат хонасида бераётган вақтда ушланди.

Шундан сўнг ришвахўр А.С. пора тариқасида берилган пул ва мотор мойлари аслида К.Ш.га тегишли эканини баён қилди. Тадбир давомида чегара можаросининг «янги иштирокчиси» К.Ш. ҳам божхона ходими М.А.га пора тариқасида бериш учун яна қўшимча 800 минг сўмни А.С.га тақдим этаётган вақтда қўлга олинди.

● Наманган вилояти божхона бошқармаси ходими Қ.Д.га ҳам кутилмаганда пора таклиф қилишганда ўзини йўқотиб қўймади, фаол фуқаролик позициясини намойиш қилди.

Божхона қоидабузарликларини содир этган шахслардан бирининг қилмишларини ижобий ҳал қилиш учун ўртага тушган Т.И. божхона ходимига пора таклиф қилади. Божхоначи эса бу вазиятда қай йўсинда иш тутишни яхши биларди. Шу тариқа Давлат божхона қўмитаси Ўз хавфсизлик бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилади.

Наманган шаҳридаги «Зоҳидабону» ошхонасида Т.И. божхона органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши мумкин бўлган муайян ҳаракатни ишга алоқадор бўлган шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариши эвазига 500 АҚШ долларини бераётган вақтида ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинади.

 

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 1930 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика