Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 49 / 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

Бизнес ишончли ҳимоя остида

 

Ишбилармонлик ташаббусларини рағбатлантириб ва қўллаб-қувватлаб борар экан, давлат бизнесга нафақат мустаҳкам ҳимояни кафолатлаяпти, балки уни амалда таъминлаяпти ҳам. Тадбиркорлар бу тамойилни сезмасликлари мумкин эмас. Олиб борилаётган ишлар натижаси ўлароқ тадбиркорлар ноқонуний хатти-ҳаракатлардан кўпроқ ҳимоялана бошлади, ўз ҳуқуқ ва манфаатларини қатъий муҳофаза қилишга ўрганишди. Навоий вилояти адлия бошқармасидаги «ишонч телефони»ни муаммони ҳал этишга зудлик билан таъсир кўрсатишнинг омилларидан бири деса бўлади.

 

Ҳисоботлар, лицензиялар қисқартирилиши, рухсат бериш тартиб-таомилларининг эркинлаштирилиши, ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган бир қатор ҳужжатларнинг қабул қилиниши ва тадбиркорларга кўпроқ эркинликлар тақдим этилишига қарамай, бизнесни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш масалалари ҳеч қачон ўз долзарблигини йўқотмайди. Навоий вилояти адлия бошқармасининг «ишонч телефони»га жорий йилнинг ­3-чорагида келиб тушган мурожаатларнинг миқдори ҳам шундан далолат беради. Қилинган ҳар бир қўнғироқнинг ортида инсонлар тақдири турибди, шунинг учун аввало қонунбузарликларнинг сабаблари ўрганилади. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилади. Йил бошидан буён 9 ой давомида қилинган 38 та мурожаатдан 28 таси маълумот учун қабул қилинган, 20 таси қаноатлантирилган, 8 таси бўйича атрофлича тушунтиришлар берилган.

Амалиётнинг кўрсатишича, тадбиркорлар аксарият ҳолларда банклар, солиқ идораларининг фаолиятига эътироз билдиришади, ер ажратилишида ҳуқуқбузарликларга дуч келишади, лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларни олишда тўсиқларга учрашади.

Кармана туманининг «Катта Масжид» маҳалласидан бўлган И.Тошев вилоят марказининг асосий кўчаларидан бирида савдо павильонига эгалик қиларди. Кўчмас мулк объекти жойлашган ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилади. Мулкдорга компенсация тўламаган ҳолда туманнинг нуфузли ҳудудидаги савдо нуқтасини бузиб ташлашди. Тадбиркорнинг қўнғироғидан сўнг адлия бошқармасидагилар унинг қонуний манфаатларини ҳимоялашга бел боғлашди. Маҳаллий ҳокимият органига тегишли тақдимнома киритилгандан сўнг тадбиркорга шаҳар савдо комплексидан мос равишдаги ер участкасини таклиф қилишди.

Якка тартибдаги тадбиркор А.Нажмиддинов, «Зармитон Зотли Чорвалари» фермер хўжалиги, «Elita Zamin Ne’mati Agrofirmasi» МЧЖнинг бошқарма «ишонч телефони»га қилган мурожаатлари уларнинг бизнесни юритиш учун банк кредитларини олишда ёрдам берди.

Йил бошидан буён режали тадбирлар ва Адлия вазирлигининг топшириғини ижро этиш жараёнида, шунингдек, мурожаатларнинг натижаларига кўра, тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик талаблари бажарилмаслигининг 500 ҳолати аниқланган. Аниқланган қонунбузилишлар жазосиз қолдирилмаган. Уларнинг ҳар бири бўйича тегишли чоралар кўрилиб, ҳатто тадбиркорлар манфаати йўлида суд органларига даъво аризалари ҳам киритилган. Адлия бошқармаси ҳозиргача 56 та тақдимнома ва 27 та огоҳлантирув киритган, 26 нафар мансабдор шахсга нисбатан эса маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилган. Қонун ҳужжатларига амал қилмаганликда айбдор бўлган яна 36 нафар амалдорга нисбатан маъмурий далолатномалар расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун судга юборилган.

 

Амир МАҲМУДОВ,

ўз мухбиримиз, Навоий шаҳри.

Прочитано: 1466 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика