Norma.uz

Товон тўламайдилар

 

Суғурта компанияси қайси ҳолда аварияда жабрланган йўловчига суғурта пулини тўлашни рад этиши мумкин?

Н.Галимов. Тошкент ш.

 

– Ташувчи жабрланувчи олдидаги жавобгарлигини тан олган бўлса, суғурта компаниясида суғурта пулини тўлашни рад этиш учун деярли асос қолмайди. Ташувчи суғурта шартномасини тузиш пайтида тақдим этган маълумотлар фуқаролик жавобгарлиги юзага келганидан кейин атайин бузиб кўрсатилганлиги аниқланганда, бу унинг учун жиддий асос бўлиши мумкин. Масалан, суғурта мукофотини камайтириш мақсадида транспортнинг бир қисмини яшириш (кўрсатмаслик) ва ҳ.к. Суғурта шартномасида кўрсатилмаган машинани бошқарганда йўловчига зарар етказилган бўлиши мумкин. Бу ҳолда суғурта компанияси суғурта шартномаси суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилишини талаб қилишга ҳақли.

Бундан ташқари, етказилган зарар ўрнини суғурта компаниясининг иштирокисиз ташувчининг ўзи қоплаши ва (ёки) уни компенсация қилиши лозим бўлган бир қатор вазиятлар назарда тутилган.

Чунончи, қуйидагилар оқибатида ташувчи фуқаролик жавобгарлигининг юзага келиши суғурта ҳодисаси бўлмайди:

► маънавий зарар етказилганлиги ва (ёки) бой берилган фойданинг ўрнини қоплаш мажбурияти юзага келганлиги;

► нодир ва бошқа ноёб буюмларга, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлардан ва металлардан ишланган буюмларга, диний қадриятга эга буюмларга, санъат асарларига, қўлёзмаларга, ноёб аудиовизуал асарларга ҳамда интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижаларига, қимматли қоғозларга, нақд пулларга, шу жумладан, чет эл валютасига шикаст етказилганлиги ёки уларнинг йўқ қилинганлиги;

► йўловчининг суғурта ҳодисасини юзага келтиришга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлари натижасида унинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилганлиги.

Ушбу вазиятларда етказилган зарар ташувчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади («Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддаси).

 

«АвтоНорма» бўлимини Алла Ромашко олиб боради.

 

Прочитано: 782 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика