Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 48 / Хўжалик юритиш қоидалари

Битимга розилик

 

МЧЖдан кўчмас мулк сотиб олмоқчимиз. Унинг муассисларидан бири давлат муассасаси (устав фондида 55%) ҳисобланади.

МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишининг розилиги мавжуд бўлса, МЧЖ аукцион савдоларини ўтказмай ушбу кўчмас мулкни сотишга ҳақлими?

 

Ҳа, ҳақли. Муайян ҳолларда албатта МЧЖ иштирокчиларининг розилигини олиш зарур.

Асосий воситалар (кўриб чиқилаётган вазиятда кўчмас мулк) ташкилотлар томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда сотилади (АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 23-банди «г» кичик банди).

Бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари бундан мустасно (Низомнинг 23-банди «а», «в» кичик бандлари).

Давлат функцияларини амалга ошириш учун давлат ҳокимияти органларининг қарорига кўра ташкил этилган, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаб туриладиган нотижорат ташкилот бюджет ташкилотидир (Бюджет кодексининг 4-моддаси).

Давлат корхонаси давлат унитар корхонаси шаклидаги тижорат ташкилотидир. У давлат мулкидаги мол-мулк негизида ташкил этилади (Низомнинг 2-банди, ВМнинг 16.10.2006 йилдаги 215-сон қарорига 1-илова).

Шу тариқа, МЧЖ бюджет ташкилоти ҳам, давлат корхонаси ҳам ҳисобланмайди.

 

Маълумот учун. Қонун ҳужжатларида жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг розилигисиз МЧЖ номидан битим тузиб бўлмайдиган ҳолатлар назарда тутилган. Булар:

жамият иштирокчиларидан бирининг битим тузилишидан манфаатдорлиги;

битимнинг йирик битим деб эътироф этилиши (МЧЖ мол-мулки қийматининг 25%идан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулк сотилаётганда).

Мол-мулк қиймати, агар жамиятнинг уставида йирик битимларнинг анча катта миқдори назарда тутилган бўлмаса, бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланади («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 43, 44-моддалари).

Бундай вазиятларда кўчмас мулкни реализация қилишга жамиятнинг барча иштирокчилари розилик бериши зарур, бу баённомада қайд этилиши лозим.

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 1172 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика