Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 48 / Хўжалик юритиш қоидалари

Чет эл фуқароларидан ЯИТ ва суғурта бадаллари

 

Корхонада Сербия фуқароси (бошқарув ходимларидан эмас) меҳнат шартномаси бўйича ишлайди, меҳнат фаолиятини юритишга рухсатномаси бор, доимий пропискадан ўтмаган.

Корхона ЯИТ тўлаши, мазкур ходимнинг иш ҳақидан ижтимоий суғуртага ажратмаларни ҳам ушлаб қолиши керакми?

 

Ягона ижтимоий тўлов

Ходим – чет эл фуқаросига ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга ЯИТ солиниши керак. Жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари ЯИТ солинадиган объект ҳисобланади (Солиқ кодексининг 172, ­306-моддалари). ЎзР фуқаролари, чет давлатлар фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар жисмоний шахслар деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 16-моддаси). Корхонангиз кичик корхона ёки микрофирма ҳисобланса, 15%лик ставкада ЯИТ тўланади (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга ­23-илова).

 

ПЖга суғурта бадаллари

Жисмоний шахслар – ЎзР фуқаролари, шунингдек республикамизда доимий равишда яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўловчилардир (Солиқ кодексининг 305-моддаси).

Чет эл фуқароси ички ишлар органлари томонидан берилган яшаш гувоҳномасига эга бўлганда Ўзбекистонда доимий истиқомат қилувчи шахс ҳисобланади (Низомнинг 2, 4-бандлари, 26.02.1999 йилдаги ПФ-2240-сон Фармонга 2-илова). Ходимингиз – чет эл фуқароси мамлакатимизда яшаш гувоҳномасига эга бўлмаса, тегишинча, суғурта бадалларини тўловчи ҳисобланмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1126 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика