Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 48 / Хўжалик юритиш қоидалари

Фойда билан бирга ҳуқуқлар ҳам ўтади

 

Корхонанинг (МЧЖ, ЯСТ тўловчи) фаолият тури – тикув ишлаб чиқариши. Муассис битта. Устав фонди пул, тикув машиналари, тикув ишлаб чиқаришида фойдаланиладиган фурнитура ва мебель билан шакллантирилган. Муассис улушини сотишга қарор қилди. Ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси бор. Улуш сотилаётганда бу фойда тақсимланмайди.

1. Тақсимланмаган фойдани нима қилиш керак?

2. Чиқиб кетган муассис олмаган ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси корхона учун бошқа даромад ҳисобланадими?

3. Янги муассис муайян вақт ўтгач тақсимланмаган фойдани олиши мумкинми?

 

1

Агар муассис сотишни расмийлаштиргунга қадар жамғарилган фойдани тақсимлаш ҳақида қарор қабул қилмаган бўлса, у кейинчалик ҳам корхонанинг тақсимланмаган фойдаси счётларида (8700) ҳисобга олинаверади.

 

2

Йўқ, жамғарилган (тақсимланмаган) фойданинг қолган суммаси корхона учун даромад ҳисобланмайди. Даромадни тан олиш учун муассис:

► жамғарилган фойдани тақсимлаш ҳақида қарор қабул қилиши;

► 10%лик ставкада дивидендлардан солиқ тўлаши (29.12.2017 йилдаги ­ПҚ-3454-сон қарорнинг 3-банди);

► фақат шундан кейингина уни корхона тасарруфида қолдириши керак.

Бу ҳолда фойда корхона учун даромад ҳисобланади (Солиқ кодексининг 132, 135-моддалари) ва унга асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ солинади.

 

3

Ҳа, мумкин. Жамиятнинг устав фондидаги улушни (улушнинг бир қисмини) олувчига жамият иштирокчисининг мазкур улушдан воз кечишига қадар юзага келган барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ўтади («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг ­20-моддаси 11-қисми). Улуш сотилгунга қадар муассисга дивидендлар тўланмаганлиги сабабли уларни олиш ҳуқуқи янги муассисга ўтиши керак.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 957 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика