Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 48 / Хўжалик юритиш қоидалари

Улушни сотиб, дивидендларни қўлдан бой берди

 

МЧЖ (фаолият туриишлаб чиқариш) устав фонди учта муассис томонидан шакллантирилган. Биринчи муассис 50% улушга эга, иккинчиси – 25%, учинчиси – 25%.

2018 йил IV чорагида 50% улушга эга муассис унинг бир қисмини иккинчи муассисга сотди. Улушлар қайта расмийлаштирилди, қайта рўйхатдан ўтказгандан сўнг 2018 йил I ярми учун дивидендларни тақсимлаш ҳақида қарор қабул қилинди. Фаолият бошлагандан буён дивидендларни илк бор тақсимлаяпмиз.

Улушининг бир қисмини сотган муассис қанча миқдорда дивиденд олади?

 

Биринчи муассис улушининг бир қисмини сотгандан кейин ҳисобланган, дивидендлар эълон қилинган санада тасарруфида қолган қисмидан дивидендлар олади.

Жамиятнинг устав фондидаги улушни олувчига (иккинчи муассисга) жамият иштирокчисининг мазкур улушдан воз кечишига қадар юзага келган барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ўтади («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддаси 11-қисми). Улушни сотиш пайтида жамият иштирокчиларига дивидендлар тўланмаганлиги инобатга олинса, улушнинг сотилган қисмидан уларни олиш ҳуқуқи уни сотиб олган иштирокчига ўтиши керак.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 1112 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика