Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 48 / Хўжалик юритиш қоидалари

Кичик бизнес мақомини сақлаб қолиш

 

Улгуржи ва чакана савдо корхонасида (ИФУТ коди – 46211) ходимлар сони 6 кишини ташкил этади.

1. Корхона яна 2 кишини ишга олиши мумкинми? Шундан кейин у микрофирма ҳисобланадими?

2. Микрофирма билан кичик корхона ўртасида қандай фарқ бор?

3. Кичик корхона мақомига ўтиш муносабати билан солиқ солиш ўзгарадими?

 

1

Корхонангиз яна иккита ходимни ишга қабул қилиши мумкин, бунда кичик бизнес субъекти сифатидаги амалдаги мақоми ўзгармайди.

Ходимларининг ўртача йиллик сони 5 кишидан ошмаса, савдо корхонаси микрофирма ҳисобланади (Таснифлагич, ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарорига 1-илова). Корхонангизда йил бошидан буён ходимларнинг доимий сони 6 кишини ташкил этса, у кичик корхона ҳисобланади.

 

2

Микрофирмалар кичик корхоналардан фақат ходимларининг ўртача йиллик сони билан фарқланади («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддаси).

 

3

Солиқ солиш тизими ва кичик бизнес субъектларига тақдим этилган солиқ имтиёзлари микрофирмалар ва кичик корхоналарга бир хил татбиқ этилади (Қонуннинг 5-моддаси).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 691 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика