МЧЖ (фаолият тури – ишлаб чиқариш) устав фонди учта муассис томонидан шакллантирилган. Биринчи муассис 50% улушга эга, иккинчиси – 25%, учинчиси – 25%.
2018 йил IV чорагида 50% улушга эга муассис унинг бир қисмини иккинчи муассисга сотди. Улушлар қайта расмийлаштирилди, қайта рўйхатдан ўтказгандан сўнг 2018 йил I ярми учун дивидендларни тақсимлаш ҳақида қарор қабул қилинди. Фаолият бошлагандан буён дивидендларни илк бор тақсимлаяпмиз.
Улушининг бир қисмини сотган муассис қанча миқдорда дивиденд олади?
– Биринчи муассис улушининг бир қисмини сотгандан кейин ҳисобланган, дивидендлар эълон қилинган санада тасарруфида қолган қисмидан дивидендлар олади.
Жамиятнинг устав фондидаги улушни олувчига (иккинчи муассисга) жамият иштирокчисининг мазкур улушдан воз кечишига қадар юзага келган барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ўтади («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддаси 11-қисми). Улушни сотиш пайтида жамият иштирокчиларига дивидендлар тўланмаганлиги инобатга олинса, улушнинг сотилган қисмидан уларни олиш ҳуқуқи уни сотиб олган иштирокчига ўтиши керак.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.