Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 48 / Хўжалик юритиш қоидалари

Доимий муассаса учун автомобиль

 

Доимий муассаса Ўзбекистонда амалга ошириладиган лойиҳа билан боғлиқ фаолиятида фойдаланиш учун расмий дилердан янги енгил автомобиллар сотиб олмоқчи.

Доимий муассаса номига сотиб олинадиган автомобилларни рўйхатдан ўтказишда муаммо бўлмайдими?

 

Доимий муассаса номига автомобиль расмийлаштириб бўлмайди.

«Доимий муассаса» тушунчаси фақат солиқ соҳасидаги мақомни аниқлаш учун қўлланилади ва ташкилий-ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.

Норезидентнинг доимий муассасаси деганда қуйидагилар эътироф этилади:

► норезидент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган, шу жумладан фаолиятни ваколатли шахс орқали амалга ошираётган ҳар қандай жой;

► Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида 183 календарь кунидан ортиқ давом этадиган тадбиркорлик фаолиятининг амалга оширилиши (Солиқ кодексининг 20-моддаси 2, ­3-қисмлари).

Шу сабабли сотиб олинаётган автотранспорт воситасини хорижий юридик шахснинг ЎзРдаги ваколатхонаси (агар мавжуд бўлса) ёхуд жисмоний шахс (масалан, ваколатли шахс) номига рўйхатдан ўтказишни тавсия этамиз.

Амалдаги қонун ҳужжатларида, умумий чекловлардан ташқари, бундай вазиятда автотранспорт воситаларини сотиб олиш юзасидан махсус чекловлар йўқ. Мисол учун, 18 ёшга тўлмаган шахсларга автотранспорт воситалари, 16 ёшга тўлмаган шахсларга автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштиришга йўл қўйилмайди, лотерея ва бошқа оммавий ўйинларнинг ютуқлари бўлган, мерос қилиб олинган автомототранспорт воситалари бундан мустасно (ВМнинг 7.03.2006 йилдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-банди).

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 701 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика