Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 45 / Жавоб берамиз

Текинга олинганини тугатиш чоғида ҳисобдан чиқаринг

 

Ташкилот «А» лойиҳаси доирасида БМТТДдан грант (инструментлар ва асбоб-ускуналар тарзида) олди. Лойиҳанинг амал қилиш муддати – 2018 йил 31 июлгача. Грант олинди. Инструментларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси мавжуд. Улар ташкилот балансига кирим қилинган. Биз улардан қандай фойдаланганлигимиз тўғрисида ҳисобот топширдик, ЎзР Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳисобот бердик.

Ҳисобот даври охирида 8530-счёт даромадлар счётларига ёпиладими?

 

Ҳисобот даври охирида ­8530-«Текинга олинган мол-мулк» счёти ёпилмайди. У капиталнинг текинга олинган мол-мулк ҳисобига шаклланадиган қисми ҳақидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган (Йўриқноманинг 354-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова).

Текинга олинган мол-мулкдан фойдаланилганда ва утиллаштирилганда ҳам 8530-счётдаги маблағлар ҳисобдан чиқарилмайди.

8530-счёт фақат корхона тугатилганда ёпилади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1062 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика