Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 35 / Солиқ ҳисоботи

Ижарадан олинган даромадларни акс эттириш

 

Агар II чоракдан нотурар жойни ижарага бериш шартномаси бекор қилинган бўлса, 2018 йил I ярми учун ЯСТ ҳисоб-китобига «Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи миқдорининг шартномада белгиланган ижара ҳақи миқдоридан ошган суммаси» 1-иловасида қандай суммани кўрсатиш керак?

 

– Ижарадан олинган даромадларга солиқ солишда давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкалари ҳисобга олинади. Шартномада белгиланган ижара ҳақи ставкаси энг кам ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқарилган ижара ҳақи билан солиштирилади ва энг кўп суммага солиқ солинади (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорнинг 12-банди).

ЯСТ ҳисоб-китобини топшираётганда ижарадан олинган даромадларни акс эттириш учун «Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи миқдорининг шартномада белгиланган ижара ҳақи миқдоридан ошган суммаси» 1-иловасини (13-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тўлдиринг. Унда шартнома бўйича ижара ҳақи билан давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи ўртасидаги фарқ аниқланади.

Бунинг учун шартномада белгиланган ижара ҳақи ва энг кам ставкадан келиб чиқиб ҳисобот даврида 1 кв.м учун ижара ҳақи суммаларини ҳисобланг. ЯСТ бўйича ҳисобот даври – чорак. ЯСТ ҳисоб-китоби ортиб борувчи якун билан тўлдирилади (Солиқ кодексининг 359, ­360-моддалари).

1-илованинг 031-сатри тўлдирилаётганда ижара шартномасида ҳисобот даврига (чорак) тўғри келадиган 1 кв.м учун белгиланган ижара ҳақи суммаси кўрсатилади. Мисол учун, январь–март, январь–июнь ва ҳ.к. Ижара шартномаси ҳисобот давридаги барча ойларга тузилган бўлса, ҳисобот даврида шартнома амал қиладиган ойлар сонига кўпайтирилади.

1-илованинг 051-сатри тўлдирилаётганда 1 кв.м учун ҳисобот даврига тўғри келадиган давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи миқдорининг шартномада белгиланган йиллик ижара ҳақи миқдоридан ошган суммаси кўрсатилади.

2018 йил I ярми учун ЯСТ ҳисоб-китобига 1-иловани тўлдириш тартибини кўриб чиқамиз.

 

МИСОЛ. Корхона 2018 йил I чораги давомида майдони 100 кв.м бўлган Тошкент шаҳридаги офис хоналарини ижарага берди. Ижара ҳақи қиймати – ойига 1 кв.м учун 2 000 сўм.

Офис хоналари учун ижара ҳақининг йиллик энг кам ставкаси – 1 кв.м учун 31 400 сўм (Давлат рақобат қўмитасининг 23.01.2018 йилдаги 50/01-17-сон хатига илова).

Ижара шартномасида ҳисобот даврига тўғри келадиган 1 кв.м учун белгиланган ижара ҳақи суммаси:

2 000 сўм х 3 ой = 6 000 сўм (031-сатр).

1 кв.м учун ҳисобот даврига тўғри келадиган, ижара ҳақининг энг кам ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи суммаси:

31 400 / 12 х 3 ой = 7 850 сўм (041-сатр).

1 кв.м учун ҳисобот даврига тўғри келадиган энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақининг шартномада белгиланган ижара ҳақидан ошган суммаси:

7 850 – 6 000 = 1 850 сўм (051-сатр).

Ҳисобот даврида энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақининг шартномада белгиланган ижара ҳақидан ошган суммаси:

1 850 х 100 кв.м = 185 000 сўм (060, 061-сатр). 

 

Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига

1-ИЛОВА

 

ДАВЛАТНИНГ КЎЧМАС МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ИЖАРА ҲАҚИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ ҲИСОБЛАНГАН ИЖАРА ҲАҚИ МИҚДОРИНИНГ ШАРТНОМАДА БЕЛГИЛАНГАН ИЖАРА ҲАҚИ МИҚДОРИДАН ОШГАН СУММАСИ

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Сумма

 

Ижарага берилган хоналарнинг умумий майдони, кв.м (011–01…-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан, ижарага олувчилар томонидан ҳар хил фаолият турлари учун фойдаланилаётган (фаолият тури ва объектнинг жойлашган жойи кўрсатилади):

 

010

 

100

 

Тошкентда жойлашган офис хоналари

 

011

 

100

 

...

 

01…

 

 

 

Ижарага олувчи томонидан ижарага олинган хоналарда амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ ҳолда давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкаси, йилига 1 кв.м учун:

 

020

 

х

 

011-сатрда кўрсатилган хона бўйича

 

021

 

31 400

 

 

02…

 

 

 

Ижара шартномасида ҳисобот даврига тўғри келадиган 1 кв.м учун белгиланган ижара ҳақининг суммаси:

 

030

 

х

 

011-сатрда кўрсатилган хона бўйича

 

031

 

6 000

 

 

03…

 

 

 

Ижара ҳақининг энг кам ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақининг 1 кв.м учун ҳисобот даврига тўғри келадиган суммаси:

 

040

 

х

 

011-сатрда кўрсатилган хона бўйича

(021-сатр / 12 х ҳисобот давридаги ойлар сони)

041

 

7 850

 

 

04…

 

 

 

1 кв.м учун ҳисобот даврига тўғри келадиган давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи миқдорининг шартномада белгиланган йиллик ижара ҳақи миқдоридан ошган суммаси:

 

050

 

х

 

011-сатрда кўрсатилган хона бўйича (041-сатр – 031-сатр)

 

051

 

1 850

 

 

05…

 

 

Ҳисобот даври учун давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи миқдорининг шартномада белгиланган ижара ҳақи миқдоридан ошган суммаси

(061-сатр + 062-сатр + 063-сатр + 06…-сатр):

060

 

185 000

 

011-сатрда кўрсатилган хона бўйича (051-сатр х 011-сатр)

 

061

 

185 000

 

 

06…

 

 

 

 

Эътибор беринг!

ЯСТ ҳисоб-китоби I ярим йиллик учун эканлигига қарамай, иловада I чорак учун ижарага доир маълумотлар акс эттирилади, сабаби хоналар фақат I чорак давомида ижарага берилган.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1496 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика