Корхона (ЯСТ тўловчи, ҚҚСни ихтиёрий равишда тўламайди) кўп қаватли уй-жой қуриб, квартираларни фойдаланишга тайёр ҳолда сотмоқчи. Биринчи қаватлар ўз фойдаланиши учун қолдирилади. Қурилишга қурилиш ташкилотлари жалб этилади, корхона эса буюртмачи сифатида чиқади.
Мазкур ҳолда буюртмачи корхона учун солиқ солиш мақсадида реализация қилишдан тушган тушум деганда нима тушунилади?
– Мазкур вазиятда квартиралар (ёки умуман уй) сиз учун реализация қилинадиган тайёр маҳсулот ҳисобланади.
Ялпи тушум ЯСТ солиш объектидир. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум ва Солиқ кодексининг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар ялпи тушум таркибига киритилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси).
Сизнинг ҳолатда корхона квартираларни (ёки умуман уйни) реализация қилишдан тушум олади. Айни ушбу тушумнинг бутун ҳажми ЯСТ солиш объекти бўлади.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.