7.08.2018 йилдаги ПФ-5504-сон Фармон билан киритилган ўзгартиришлар сабабли 2018 йил август ойи учун болани 2 ёшга тўлгунига қадар парваришлаш нафақаси қандай ҳисобланади?
– Болани 2 ёшга тўлгунига қадар парваришлаш бўйича ойлик нафақа йил бошида белгиланган ЭКИҲнинг 200%и миқдорида ҳисоблаб чиқариларди (25.01.2002 йилдаги ПФ-3017-сон).
2018 йил 8 августдан бошлаб нафақа амалдаги ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисобланади (7.08.2018 йилдаги ПФ-5504-сон).
Август ойи учун нафақа миқдори қандай ҳисобланади?
Ҳисоблаб чиқаришнинг эски ва янги тартиби амал қиладиган календарь кунлари сонидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинадиган ЭКИҲни аниқлаб оламиз:
- 1 августдан 7 августгача – 172 240 / 31 х 7 = 38 892,9 сўм;
- 8 августдан 31 августгача – 184 300 / 31 х 24 = 142 683,87 сўм;
- умуман ой учун – 181 576, 77 сўм.
Энди ушбу кўрсаткичнинг икки баравар миқдорини топиш қолди. Нафақа миқдори 363 153,54 сўмни (181 576,77 х 200%) ташкил этади.
Эътибор беринг!
Июль ойида, ЭКИҲ миқдори ўзгарганига қарамай, нафақа йил бошида белгиланган ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисобланади:
172 240 х 200% = 344 480 сўм.
Сентябрь ойидан бошлаб ва кейинчалик у амалдаги ЭКИҲ – 184 300 сўмдан келиб чиқиб ҳисобланади:
184 300 х 200% = 368 600 сўм.
Жавобни «Norma» МЧЖ мутахассислари тайёрладилар.