Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 35 / Солиқ солиш

Қайта ташкил этишда акциз

 

Корхонамиз акциз солиғи солинадиган товарларни ишлаб чиқарган. 2018 йил июлда корхона муассислари (иштирокчилари) бошқа корхона муассислари билан бирга корхонамизни бошқасига қўшиш йўли билан қайта ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилдилар. Корхона омборида товарларнинг анча қолдиғи қолган, у топшириш далолатномасига кўра ҳуқуқий ворисга берилади. 23-сон БҲМСнинг 23-бандига мувофиқ қайта ташкил этишда активларни топширишга уларнинг чиқиб кетиши деб қаралмайди. Яъни, тушунишимизча, мазкур операцияда товарлар сотилмайди ва товарларни топширишга акциз солиғи солинмайди.

Шу тўғрими?

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Акциз солиғини Ўзбекистон ҳудудида акциз солиғи солинадиган товарларни (акциз тўланадиган товарларни) ишлаб чиқарадиган юридик шахслар тўлайдилар (Солиқ кодексининг 229-моддаси). 

Нафақат акциз тўланадиган товарларни реализация қилиш билан боғлиқ бўлган, балки бошқа операциялар ҳам солиқ солинадиган объект ҳисобланади (Солиқ кодексининг 230-моддаси).

Иштирокчи (муассис) юридик шахсдан чиқиб кетаётганда ёки корхона қайта ташкил этилиши, тугатилиши муносабати билан акциз тўланадиган товарларни топшириш улар сирасига киради (Солиқ кодексининг 230-моддаси 1-қисми 3-банди). Ушбу норма акциз тўланадиган товарлар, шу жумладан корхона қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда айнан корхона муассисига топширилишини назарда тутади.

Бироқ ушбу норма сизнинг ҳолатга нисбатан татбиқ этилмайди, сабаби бошқа корхонага қўшиб олиш тарзида қайта ташкил этишда активлар, шу жумладан акциз тўланадиган товарлар муассисга эмас, балки ҳуқуқий ворис корхонага топширилади.

Айни пайтда ушбу норма кенгроқ талқин қилинади деган бошқа фикр ҳам мавжуд. Яъни: ҳар қандай қайта ташкил этишда акциз тўланадиган товарларни топширишга акциз солиғи солинади. Бироқ Солиқ кодекси ­230-моддаси 1-қисми 3-бандининг мавжуд формулировкасидан бундай талқин келиб чиқмайди.

 

Шу муносабат билан экспертлар ва қонун чиқарувчи органлар янги Солиқ кодексини тайёрлаш жараёнида ушбу зиддиятли формулировкага эътибор қаратишлари ва норма бир хил талқин қилиниши учун аниқлик киритишлари лозим.

 

Дмитрий КУЗНЕЦОВ,

«Baker Tilly Uzbekistan» аудиторлик-консалтинг
компаниялари гуруҳи бош маслаҳатчиси.

 

Прочитано: 1270 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика