Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 35 / Амалий бухгалтерия

Балансдаги гудвилл

 

Қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш натижасида юзага келадиган гудвилл бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

 

– Корхоналарни қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш тартиби 23-сон БҲМС «Қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш» (АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1484-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.

Қайта ташкил этиш чоғида қўшиб юборилаётган корхона якуний молиявий ҳисобот тузади. Унда фақат мол-мулк ва мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар бўйича сальдо акс эттирилади. Ҳуқуқий ворис бўлган корхона эса дастлабки молиявий ҳисоботда ушбу маълумотларни сатрма-сатр ўз ҳисоботи маълумотларига қўшади. Ҳуқуқий вориснинг бухгалтерия ҳисобида, одатда, ноль даражали транзит счётдан фойдаланилади, унинг воситасида активлар ва мажбуриятлар бирлаштирилади.

Активлар ва мажбуриятлар қиймати ўртасидаги фарқ соф актив деб тан олинади. Уни ҳисоблаш учун активлар суммасидан мажбуриятлар суммаси айирилади (баланс активининг 400-сатри айирув баланс пассивининг 770-сатри).

Янги вужудга келган корхонанинг соф активлари суммаси устав фонди миқдорига тенг бўлса, ўзгартириш натижасида манфий ёки мусбат гудвилл юзага келмайди.

Соф активлар қиймати таъсис ҳужжатларида қайд этилган корхона устав капитали миқдоридан кўп бўлиб қолса, фарқ юзага келади. У дастлабки бухгалтерия баланси «Мажбуриятлар» бўлимида 7230-«Узоқ муддатга узайтирилган даромадлар» счётида жорий қисмини 6230-«Муддати узайтирилган даромадлар» счётида ажратиб кўрсатган ҳолда манфий гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим (23-сон БҲМСнинг 49-банди). У ҳисоб сиёсатида белгиланган муддат мобайнида корхонанинг бошқа операцион даромадларига (9390-счёт) ҳисобдан чиқарилиши лозим ҳамда бошқа даромадлар таркибида ЯСТ ёки фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритилади.

Ҳуқуқий вориснинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кам бўлса, фарқ унинг бухгалтерия баланси «Узоқ муддатли активлар» бўлимида «Номоддий активлар» миқдорий кўрсаткичи билан гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим. Гудвилл қиймати амортизация йўли билан ҳисоб сиёсатида белгиланган унинг фойдали хизмат муддати мобайнида бошқа операцион харажатларга (9430-счёт) ҳисобдан чиқарилади. Бироқ амортизация даври 20 йилдан ошмаслиги керак (АВ томонидан 27.06.2005 йилда ­1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган 7-сон БҲМСнинг 64-банди).

Корхоналар қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этилганда гудвилл кириш балансида қандай акс эттирилишини мисол ёрдамида кўриб чиқамиз.

 

1-МИСОЛ. Қўшиб юборилаётган корхонанинг якуний молиявий ҳисоботидаги маълумотлар:

активлар – 42 млн сўм;

мажбуриятлар – 11 млн сўм;

ташкилотни қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган устав фонди – 413 млн сўм.

Соф активлар 31 млн сўмни (42 – 11) ташкил этади, уларнинг қиймати устав капитали миқдоридан 382 млн сўмга (413 – 31) кам.

 

Қўшиб юборилаётган корхонанинг маълумотлари ҳуқуқий вориснинг дастлабки молиявий ҳисоботида қуйидагича акс эттирилади:

Дебет

 

Кредит

 

Сумма

 

0000

 

Мажбуриятлар

 

11 млн сўм

 

Активлар

 

0000

 

42 млн сўм

 

0480-«Гудвилл»

 

0000

 

382 млн сўм

 

0000

 

8330-«Устав капитали»

 

413 млн сўм

 

 

Фойдали хизмат муддати мобайнида гудвилл суммасининг ҳар ойда ҳисобдан чиқарилиши:

Дебет 9430-«Бошқа операцион харажатлар»

Кредит 0480-«Гудвилл».

 

2-МИСОЛ. Қўшиб юборилаётган корхонанинг якуний молиявий ҳисоботидаги маълумотлар:

активлар – 42 млн сўм;

мажбуриятлар – 10 млн сўм;

ташкилотни қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган устав фонди – 20 млн сўм.

Соф активлар 32 млн сўмни (42 – 10) ташкил этади, уларнинг қиймати устав капитали миқдоридан 12 млн сўмга (32 – 20) кўп. Корхона ҳисоб сиёсатида белгиланган манфий гудвиллни ҳисобдан чиқариш муддати – 12 йил.

Биринчи йил мобайнида ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган гудвилл қийматининг 1 млн сўм (12 / 12) миқдоридаги қисмини 6230-«Муддати узайтирилган даромадлар» счётида акс эттирамиз. Қолган қисми – 11 млн сўмни 7230-«Узоқ муддатга узайтирилган даромадлар» счётида акс эттирамиз.

 

Ушбу суммани ҳуқуқий ворис дастлабки молиявий ҳисоботда қуйидагича акс эттиради:

Дебет

 

Кредит

 

Сумма

 

0000

 

Мажбуриятлар

 

10 млн сўм

 

Активлар

 

0000

 

42 млн сўм

 

0000

 

6230-«Муддати узайтирилган даромадлар»

 

1 млн сўм

 

0000

 

7230-«Узоқ муддатга узайтирилган даромадлар»

 

11 млн сўм

 

000

 

8330-«Устав капитали»

 

20 млн сўм

 

 

 

Ҳар йили гудвилл қийматининг 1 млн сўм миқдоридаги қисмини узайтирилган даромадларнинг жорий қисмига ўтказамиз:

Дебет 7230-«Узоқ муддатга узайтирилган даромадлар»

Кредит 6230-«Муддати узайтирилган даромадлар».

Ҳар ойда узайтирилган даромадларнинг 1/12 қисмини бошқа операцион даромадларга ҳисобдан чиқарамиз:

Дебет 6230-«Муддати узайтирилган даромадлар»

Кредит 9390-«Бошқа операцион даромадлар».

Бошқа операцион даромадлар ЯСТ ва фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритилади (Солиқ кодексининг 129, 355-моддалари).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 1601 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика