Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 35 / Амалий бухгалтерия

«Болалар» нафақаси: августда қандай ҳисобланади

 

7.08.2018 йилдаги ПФ-5504-сон Фармон билан киритилган ўзгартиришлар сабабли 2018 йил август ойи учун болани 2 ёшга тўлгунига қадар парваришлаш нафақаси қандай ҳисобланади?

 

– Болани 2 ёшга тўлгунига қадар парваришлаш бўйича ойлик нафақа йил бошида белгиланган ЭКИҲнинг ­200%и миқдорида ҳисоблаб чиқариларди (25.01.2002 йилдаги ПФ-3017-сон).

2018 йил 8 августдан бошлаб нафақа амалдаги ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисобланади (7.08.2018 йилдаги ­ПФ-5504-сон).

Август ойи учун нафақа миқдори қандай ҳисобланади?

Ҳисоблаб чиқаришнинг эски ва янги тартиби амал қиладиган календарь кунлари сонидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинадиган ЭКИҲни аниқлаб оламиз:

  • 1 августдан 7 августгача – 172 240 / 31 х 7 = 38 892,9 сўм;
  • 8 августдан 31 августгача – 184 300 / 31 х 24 = 142 683,87 сўм;
  • умуман ой учун – 181 576, 77 сўм.

Энди ушбу кўрсаткичнинг икки баравар миқдорини топиш қолди. Нафақа миқдори 363 153,54 сўмни (181 576,77 х 200%) ташкил этади.

 

Эътибор беринг!

Июль ойида, ЭКИҲ миқдори ўзгарганига қарамай, нафақа йил бошида белгиланган ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисобланади:

172 240 х 200% = 344 480 сўм.

Сентябрь ойидан бошлаб ва кейинчалик у амалдаги ЭКИҲ – 184 300 сўмдан келиб чиқиб ҳисобланади:

184 300 х 200% = 368 600 сўм.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ мутахассислари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1529 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика