Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 35 / Жавоб берамиз

Ҳисоботдаги чегирмалар

 

Масъулияти чекланган жамият улгуржи савдо билан шуғулланади. Ярим йилда 5 млрд сўмлик товар реализация қилинди. Харидорларга 100 млн сўм миқдорида товар чегирмаси (бонус) берилди.

ЯСТ бўйича ҳисоботнинг 010-«Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан соф тушум» сатрида қандай суммани кўрсатиш зарур?

ЯСТ ҳисоб-китобида товар чегирмаси суммаси қандай акс эттирилади?

 

– Товар (бонусли) чегирмасининг берилиши товарлар текинга берилганини англатади. Товарлар текинга берилганда даромадларни ҳисобга олувчи счётлар дахлсизлиги сабабли уларнинг қийматини тушумга киритиш зарур эмас.

 

МИСОЛ. ЯСТ тўловчи корхонада товарларни улгуржи реализация қилишдан тушган тушум 4 900 млн сўмни ташкил этди. У қуйидаги проводка билан акс эттирилди (21-сон БҲМС бўйича счётлар):

Дт 4010 – КТ 9020 (4 900 млн сўм)

Дт 9120 – Кт 2910 (товарларнинг таннархи).

Товар чегирмаси берилганда таннархи 100 млн сўмлик товарлар текинга берилди. Ушбу операция қуйидаги проводка билан акс эттирилди:

Дт 9120 – Кт 2910 (100 млн сўм).

 

Солиқ солиш мақсадида товарлар текинга берилганда товарларнинг таннархи ёки уларни олиш баҳосига (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) ягона солиқ тўлови солинади (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

Юқорида кўрсатилган рақамлар Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига (13-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қуйидаги тарзда киритилади:

● 010-«Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан соф тушум» сатри – 4 900 млн сўм;

● 025-«Товарларни (ишларни, хизматларни) таннархидан паст нархларда реализация қилишдан ва текинга беришдан кўрилган зарарлар» сатри – 100 млн сўм.

Якунда солиқ солинадиган даромад 5 000 млн сўмни ташкил этади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1187 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика