Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 35 / Аудитор маслаҳат беради

Тугалланмаган қурилишдан мол-мулк солиғи – фақат резидентлар учун

 

Хорижий компания Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширади. Биз тендерда ғолиб бўлиб, саноат объектини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳасини амалга оширмоқдамиз. Бизга келиб тушган ахборотга кўра, объектив сабабларга кўра қурилиш муддати лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган норматив муддатдан, ҳужжатларда муддат белгиланмаган бўлса – 24 ойдан ошиб кетса, биз хорижий компания – норезидент сифатида оширилган ставкада мол-мулк солиғини тўлашимиз керак экан.

Шу тўғрими?

Бош бухгалтер.

 

– 2018 йил 1 январдан мол-мулк солиғи солинадиган объектдан кўчар мулк (машина ва асбоб-ускуналар, узатиш қурилмалари, транспорт ва бошқа асосий воситалар ва ҳ.к.) чиқариб ташланган (Солиқ кодексининг 265–269, 271-моддалари).

Умуман олганда қуйидагилар солиқ солиш объектлари ҳисобланади (Солиқ кодексининг 266-моддаси):

● кўчмас мулк, шу жумладан молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган;

● муддатида тугалланмаган қурилиш объектлари;

● белгиланган муддатда ишга туширилмаган асбоб-ускуналар.

Бунда 3.01.2018 йилдаги ­ЎРҚ-456-сон Қонун билан Солиқ кодексининг 271-моддаси қуйидаги мазмундаги 2-қисм билан тўлдирилган: «Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ажратилган ер участкаларида объектлар қурилиши лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда, қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган тақдирда эса қурилиш бошланганидан эътиборан йигирма тўрт ой ичида тугалланмаганда мол-мулк солиғи солиқ солинадиган базадан келиб чиқиб, белгиланган ставканинг уч баравари миқдорида, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари ахбороти асосида ҳисоблаб чиқарилади, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно...».

Мазкур норма 2018 йил 1 апрелдан амалга жорий этилди. Бунгача (жорий йил 1 январдан) норматив муддатда ўрнатилмаган асбоб-ускуналар ва норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари учун мол-мулк солиғи икки баравар ставкада тўланган (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 17-илова).

Бироқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз мулкида кўчмас мулкка эга бўлган юридик шахслар – Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари мол-мулк солиғини тўловчилардир. Агар кўчмас мулк мулкдорининг жойлашган ерини аниқлаш имкони бўлмаса, бу мол-мулк қайси шахснинг эгалигида ва (ёки) фойдаланишида бўлса, шу шахс солиқни тўлаши шарт (Солиқ кодексининг 265-моддаси).

Резидентлардан фарқли равишда норезидентлар учун кўчмас мулк объектлари бўйича солиқ солинадиган база мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган қиймат асосида ўртача йиллик қийматдан келиб чиқиб ҳисобланади (Солиқ кодексининг 267-моддаси).

Шу тариқа, Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали ёки доимий муассасани ташкил этмасдан (умумий қоидага кўра – камида 183 кун) фаолиятни амалга ошираётган хорижий компаниялар – ЎзР норезидентлари фақат Ўзбекистон ҳудудида мулк қилиб олинган кўчмас мулк бўйича мол-мулк солиғини тўловчилар ҳисобланади.

Тугалланмаган қурилиш объектларига солиқ солиш билан боғлиқ нормалар норезидент компанияларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан йилда 1 марта, солиқ ҳисоботи давридан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тўланиши керак.

Ўзбекистон норезидентлари бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари асосида солиқ органлари томонидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг ­271-моддаси 12, 13-қисмлари).

 

Дмитрий КУЗНЕЦОВ,

«Baker Tilly Uzbekistan» аудиторлик-консалтинг компаниялари гуруҳи бош маслаҳатчиси.

 

Прочитано: 1956 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика