Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 35 / Солиқ солиш

Кадастрни расмийлаштириш харажатларини таннархга киритинг

 

ЎзР ВМнинг фармойиши асосида ҳокимлик ўз балансидаги 2 та қуриб битказилмаган кўп қаватли уйни корхона (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) балансига берди. Корхона ўз кучи билан уларнинг қурилишини 1 декабргача тугаллаши, квартираларни ўз ходимларига сотиши, бир қисмини эса ҳокимликка текинга бериши шарт.

1. Корхона тугалланмаган қурилиш эгаллаган ер участкаси учун қурилиш даврида ер солиғини тўлаши керакми?

2. Ер участкасига кадастрни расмийлаштириш харажатлари қаерга киритилади?

 

1

Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилган объектлар қурилиши учун ажратилган ерлар, – норматив қурилиш муддати даврида ер солиғини тўлашдан озод қилинади (Солиқ кодексининг 282-моддаси 18-банди). Уйларнинг қурилиши Инвестиция дастурига киритилган бўлса, корхонангиз ушбу мақсадлар учун ажратилган ер участкаси бўйича 2018 йил 1 декабргача ер солиғи бўйича имтиёзга эга.

 

2

Кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш харажатлари – давлат хизматлари учун тўлов (ВМнинг 10.07.2014 йилдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Тартиб). Товар-моддий захираларнинг ишлаб чиқариш таннархига уларни ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган, ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш билан шартланган харажатлар киритилади. Уларга бевосита ва билвосита моддий харажатлар, бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари, ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа бевосита ва билвосита харажатлар тегишли бўлади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 27-банди). Шу сабабли кадастр ишини тайёрлаш ва кадастрни расмийлаштириш харажатларини қурилган уйлар таннархига киритинг.

 

Бухгалтерия ҳисобида қурилган уйдаги квартиралар тайёр маҳсулот сифатида 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» счётида ҳисобга олинади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Турар жойни қуриш харажатлари акс эттирилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

0200-«Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар»;

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»;

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»;

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»;

6990-«Бошқа мажбуриятлар» ва б.

Тайёр маҳсулот (қурилган квартиралар аналитик ҳисоб кесимида) ҳисобга қабул қилинди

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

Турар жой фойдаланишга қабул қилингандан кейин квартиралар харидорлари билан олди-сотди шартномалари бўйича тушум акс эттирилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

Сотилган ва текинга берилган тайёр маҳсулот (қурилган квартиралар аналитик ҳисоб кесимида) таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 1381 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика