Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 35 / Солиқ солиш

Товар қарзга олинганда ҚҚС

 

«А» ишлаб чиқариш корхонаси (ҚҚС тўловчи) «Б» корхонасидан (ҚҚС тўламайди) 2 780 400 минг сўмлик суммадаги хом ашё тарзида товарни қарзга олди (Дт 1010 – Кт 6820). Кейин товар қарзини қайтариш учун таннархи 2 401 356 минг сўмлик импорт хом ашё сотиб олинди (Дт 1010 – Кт 6010), шунингдек божхона бўйича харажатлар қилинди – тўланган ҚҚС – 480 271 324,23 сўм (Дт 4410 – Кт 6990).

«А» корхонаси товар қарзи қайтарилишини ҳисобда қандай акс эттиради?

ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база қандай аниқланади, ушбу операциядан молиявий натижа қандай бўлади?

 

– ҚҚС тўловчилар учун заём шартномалари асосида товар-моддий захираларни бериш солиқ солинадиган оборот ҳисобланади (Солиқ кодексининг 199-моддаси).

Товар қарзи қайтарилаётганда қайтариладиган ТМЗни сотиб олиш қиймати билан заём шартномаси шартларига кўра уларнинг қиймати ўртасидаги фарқ сабабли ТМЗ чиқиб кетишидан даромад ёки зарар юзага келиши мумкин.

 

Қарз олувчи – ҚҚС тўловчида товар қарзи бўйича операцияларни ҳисобда акс эттиришга мисолни кўриб чиқамиз.

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўм

 

Дебет

 

Кредит

 

Заём шартномаси бўйича материаллар олинди ва кирим қилинди

 

2 780 400

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

6820-«Қисқа муддатли қарзлар»

 

Импорт контракти бўйича материаллар олинди ва кирим қилинди

 

2 401 356

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Импорт қилинган материаллар бўйича ҚҚС ҳисобга олинди

 

480 271

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Қайтарилган материаллар қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

2 401 356

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

Заём шартномаси бўйича материалларни қайтаришга ҚҚС ҳисобланди

 

556 080

(2 780 400 х 20%)

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Қарз сўндирилди

 

2 780 400

 

6820-«Қисқа муддатли қарзлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Материаллар чиқиб кетишидан зарар акс эттирилди

 

177 036

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

 

Заём шартномаси бўйича материалларни реализация қилиш қийматига, яъни 2 780 400 минг сўмга ҚҚС ҳисобланади.

Материаллар чиқиб кетишидан зарар – 177 036 минг сўм – фойда солиғини аниқлашда чегирилмайдиган харажат ҳисобланади (Солиқ кодексининг 147-моддаси 24-банди).

Заём фоизсиз бўлса, текинга олинган мулкий ҳуқуқдан даромадни ҳисобга олишни унутманг. У заём олиш санасидаги ЎзР МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (Солиқ кодексининг 135-моддаси).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1332 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика